Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори

Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Конституция - ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини парпо этишнинг асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят ва туманлар кенгашлари масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ҳар қандай мамлакатнинг давлатчилик асослари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тараққиёти аввало қонунлар билан тартибга солинади. Шу маънода юртимизда рўй бераётган улкан ўзгаришларда Конституциянинг ўрни беқиёс. Тадбир мазкур тушунчани ёшлар онгига пухта сингдириш орқали уларни қонунларга ҳурмат руҳида камол топдириш, партия фаоллари ва депутатлик бирлашмалари аъзоларининг қонунларимизда кўзда тутилган нормалар, айниқса, ижтимоий соҳага оид қоидаларнинг ҳаётийлигини таъминлашда ўз ҳуқуқ ва ваколатларини тўла ишга солиш орқали қонун устуворлигига эришишда янада фаоллик кўрсатиш, жойларда кенг аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари ва учрашувларда Конституция мазмун-моҳиятини фаол тарғиб қилиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида давлатимиз раҳбари “Ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди” дея алоҳида таъкидлаган эдилар.

Бугунги кунда, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар негизида, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатлари устуворлиги ўрин эгаллаган. Шу боис, мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда.

Тадбирда мазкур жиҳатлар алоҳида эътироф этилиб, бу борадаги ислоҳотлар бугунги кунда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани ва натижада фуқароларнинг давлат бошқарув органлари ва идоралар билан самарали мулоқот тизими йўлга қўйилиши ҳам юртимизда инсон манфаатларини барча нарсадан устуворлигининг бетакрор намунасига айланганлиги таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Мазкур фармон мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди. Жумладан, ногиронларнинг яшаш муҳити имкониятлари, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқарилиши бўйича ижобий ечим топилиши алоҳида эътироф этилди. Бу борадаги ислоғотлар, энг аввало Ўзбекистон ХДП электорати манфаатларига тўла мослиги қайд этилди.

Депутатлар давлат раҳбарининг инсонлар розилигини олиб яшаш лозимлигига оид фикрлари давлат идоралари масъул ходимлари ҳамда депутатлар учун муҳим дастуриламал бўлиши, фаолиятга ана шу тамойил асосида ёндашиш эса, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини парпо этишнинг муҳим шарти эканини алоҳида таъкидлади.

Айниқса, жорий йилни 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар ва уларнинг ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар инсон манфаатлари йўлидаги фаолиятнинг самарадорлигини янги босқичга олиб чиққани кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда мавзу юзасидан таклиф этилган олимлар томонидан таъкидландики, асосий қонунимизда “фуқаролик жамияти” тушунчасига алоҳида таъриф берилмаган бўлсада, ушбу тушунчанинг мазмун-моҳиятини ташкил этувчи нормалар унинг қат-қатига сингдириб юборилган. Яъни “Фуқаро – жамият – давлат” муносабатларининг оқилона ҳуқуқий ечими кўрсатилган. Буларнинг барчаси адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизда муҳим омил бўлмоқда. Зеро Конституциянинг иккинчи бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”, учинчи бўлими эса “Жамият ва шахс” деб аталишига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори, уни ўрганиш ва унга чуқур ҳурмат билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас фуқаролик бурчидир.

Таклиф этилган ёшлар миллий қонунчилигимиз ва унинг моҳияти, мазмуни ҳамда қонунларни қабул қилиш жараёнлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.


Кўришлар сони: 645

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими