Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолати

Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолати

Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда суд-ҳуқуқ тизимининг роли» мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди, прокуратура, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, илмий ва ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари шунингдек, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 50, 54, 55 ва 100 моддаларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликларимиздан оқилона фойдаланиш билан боғлик экологик ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланган. Ушбу конституциявий норманинг аҳамияти шундаки, биринчидан, мустақиллигимизнинг моддий асосини ташкил этувчи табиий бойликларни халқимизнинг бойлиги, мулки эканлиги, иккинчидан, табиий ресурслардан факат оқилона фойдаланиш зарурлиги, учинчидан, республикамиз табиати давлат муҳофазасига олинганлигини, яъни экологик ҳуқуқий муносабатларни давлат томонидан кафолатланиши каби муҳим тамойилларни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Президентимиз ташаббуслари билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Конституциявий ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз экологик хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим стратегик кафолати бўлди. Бу мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиш баробарида, мазкур соҳанинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тартибга солувчи қонунларнинг изчил ижроси таъминланишида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Йиғилишда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш вазифаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилди. Ушбу ўзгартишлар ерлардан хўжасизларча фойдаланганлик ёки уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини, сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини, саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликларни такроран содир этганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.

Умуман, Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан, шунингдек, ушбу соҳадаги илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш жамиятда суднинг одил ҳамда мустақил эканига ишонч қарор топтиришда долзарб аҳамият касб этади.

 


Кўришлар сони: 559

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими