Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида

Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот, Ўзбекистон Халқ  демократик партияси фракциясининг йиғилишида дастлабки тарзда атрофлича кўриб чиқилди.

        Фракция аъзолари ҳисоботни муҳокама қилар эканлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилган ишлар, хусусан  Давлат дастури доирасида қариялар ва ногиронлар санаториялари ҳамда интернат уйлари учун 65 млрд. сўм ногиронлар реабилитация марказларига 14,2 млрд. сўм ажратилганлиги ва ушбу маблағларнинг самараси сифатида 85 мингдан ортиқ фуқароларга ижтимоий хизматлар кўрсатилганлигини алоҳида эътироф этдилар.

        Ўз навбатида, давлат бюджетининг даромадлари 35 589,5 млрд. сўмни, ҳаражатлари эса 35 400,4 млрд. сўмни, яъни ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20,8 фоизни ташкил қилди.

        Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг
2017 йил 9 ойлиги ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тадбирларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ҳисобот даврида Давлат бюджетининг харажатлари ижроси ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганига эътибор қаратилди. Қайд этилдики, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 19 410,0 млрд.сўм ёки умумий харажатларнинг 54,8 фоизи миқдорида маблағ сарфланган. Бу эса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

        Ўз навбатида, партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан муҳокамалар давомида бир қатор савол ва таклифлар берилди. Хусусан, “Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилни ярим йиллик ижроси тўғрисида”ги ҳисоботига кўра, ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар учун 1625 та ногиронлар аравачаси, 303 та эшитиш мосламаси, 1167 та хасса ва 820 жуфт қўлтиқ-таёқлар етказилганлиги ҳақида маълумот берилган эди. Фракция аъзоларининг ҳудудлардаги фаолияти жараёнида ногиронлар аравачасининг сифатсизлиги ёки эшитиш мосламаларининг алоҳида ёшларга мўлжалланмагани ҳақида эътирозлар бўлди. Шундан келиб чиқиб, фракция аъзолари Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар сифатсиз маҳсулотлар ҳарид қилишга сарфланишининг олдини олиш ва назорат қилиш борасида кўрилаётган чоралар билан қизиқдилар.

        Шунингдек, Давлат бюджетининг ижроси юзасидан берилаётган хисоботда режа ва ижро бўйича амалга оширилган ишларни аниқ фактлар асосида келтириш таклиф этилди.

       Конструктив руҳда ўтган қизғин муҳокамалардан сўнг, Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот тўлиқ қўллаб-қувватланди. 


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими