Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг 2017 йил 9 ойлиги ижроси бўйича йиғилиш ўтказди

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг 2017 йил 9 ойлиги ижроси бўйича  йиғилиш ўтказди
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
Таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини тубдан ривожлантириш ва бунга масъул идоралар фаолиятини таркибий ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан олиб борилган ислоҳотлар ижроси 2017 йилнинг 9 ойи давомида иқтисодиётни барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожлантиришни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлади. Ҳисобот даврида давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туманларни камайтириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларни бажариш Давлат бюджети ижросининг устувор йўналиши бўлиб қолди.
Натижада, жорий йилнинг 9 ойи давомида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 5,3 фоизга, саноат ҳажми – 4,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги хажми – 3,5 фоизга, хизматлар ҳажми – 6,4 фоизга, қурилиш хажми – 5,3 фоизга ўсди.
Депутатлар кейинги йилларда мамлакатимизда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Зеро, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилаётир. Мазкур соҳада ўзбек сўми барқарорлигини мустаҳкамлашнинг янги механизмларини жорий этиш долзарб вазифа эканлигидан келиб чиқиб, Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини қабул қилиниши, аввало, амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилишни, валюта сиёсатини либераллаштиришни, шунингдек барча тадбиркорлик субъектига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратилишини таъминламоқда.
Ҳисоботда қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган 9 ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида, микрофирма ва кичик корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 105,6 фоизга ўсди. Бу эса ўз навбатида улар томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови миқдорининг ошишига замин яратди.
Фракция аъзолари масаланинг ушбу жиҳатларига тўхталиб, мамлакатда тадбиркорлик субъектларининг кўпайиши давлат бюджетининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши асносида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилишини таъкидлашди.
Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётининг модернизациялашуви ҳамда сифат жиҳатидан янгиланишини амалга ошириш учун хорижий инвестиция ва илғор технологиялар жалб қилинишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш партиямиз олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Шундан келиб чиқиб фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Давлат бюджетининг марказлашган инвестициялар маблағлари ҳисобидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратишди. Таъкидландики, бу мақсадларга жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида 2 450,0 млрд. сўм маблағлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокамаси ҳам фракция аъзоларининг эътиборидан четда қолмади. Ҳисоботда мамлакатимиз бу борада улкан патенциалга эга эканлиги бугунги кунда ушбу соҳада 3,6 миллиондан ортиқ ишчи ва хизматчилар меҳнат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 17,2 фоизни ва йиллик ўсиш эса 6-7 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга республикамизда хом-ашёни қайта ишлаш, уни тайёр экспортбоп маҳсулот ҳолатига келтириш бўйича давлатимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, истеъмол товарлари соҳасида 63 та лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Улар ҳисобига ҳар йили 140,7 минг тонна мева-сабзавот ва 10,2 минг тонна гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишланиши таъминланади.
Тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига 32 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниб,
3 та янги ва модернизация қилинган замонавий енгил саноат корхоналари ишга туширилди ва уларда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қорамол, қўй, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари доирасида 285 400 та иш ўринлари яратилганлиги депутатларни бефарқ қолдирмади. Бу эса мамлакатимизда тадбиркор ва фермерлар эркинлигини таъминлаш учун нафақат иқтисодий, балки, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар кўлами кенгайиб, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилишдаги мавжуд тўсиқлар бартараф этилаётганидан далолатдир.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилиш якунида ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар.

Кўришлар сони: 1760

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими