Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бютжетининг 9 ойлик ижроси ижтимоий-адолат тамойилларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди

Давлат бютжетининг 9 ойлик ижроси ижтимоий-адолат тамойилларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди

2017 йилнинг 1 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг 2017 йил 9 ойлик якунлари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари ҳисобот давридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси муҳокамасида социал-демократик ғояларга таянган ҳолда асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратдилар.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 19 410,0 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 54,8 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 11,4 фоизни ташкил этади.

2017 йилнинг 9 ойлигида таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим жараёни даражаси ҳамда сифатини такомиллаштиришга қаратилган таълим стандартлари ва дастурларини мукаммаллаштириш, шунингдек таълим муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашни давом эттириш масалаларига биринчи даражали эътибор қаратилгани фракция аъзолари томонидан эътироф этилди.

Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 59,5 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан ажратилган 11 555,1 млрд. сўм маблағларнинг мақсадли ишлатилишига депутатлар томонидан жиддий эътибор қаратилди.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 23,7 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағлар ижроси ҳам фракция аъзолари диққат марказида бўлди.

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 5 224,3 млрд. сўмни (ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 26,9 фоизини) ташкил этди.

Фракция аъзолари томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга қаратилаётган эътибор баробарида касалликларнинг профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни кучайтиришга йўналтирилган маблағлар таҳлил этилди.

Хусусан, 2017 йилнинг ўтган 9 ойида профилактика хизматларига 1 626,5 сўм, яъни соҳага ажратилган маблағларнинг 31,1 фоизи йўналтирилганини эътироф этиш баробарида депутатлар ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17 июлдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида фуқароларга арзон нархларда зарур дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш йўлга қўйилди ва ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 2016 йилнинг мос даврига нисбатан жами 185,8 фоизга ортганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, фракция аъзолари соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган қарор ва фармонлар натижасида 9 ой мобайнида хусусий тиббиёт муассасалари яна 400 дан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3860 дан ошгани, 2016 йилда 806 тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2100 тани ташкил этаётгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини яна оширишга хизмат қилаётганини эътироф этдилар. Шу билан бирга соҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ижро этилиши устидан самарали парламент назоратини ўрнатиш зарурлигини таъкидладилар.

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсадлари нуқтаи-назаридан келиб чиқиб ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Йиғилиши якунида фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 5142

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими