Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Миллий тикланиш” фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг 9 ойлик ижросини кўриб чиқдилар

“Миллий тикланиш”  фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг  9 ойлик ижросини кўриб чиқдилар

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил тўққиз ойлик ижроси тўғрисида”ги Вазирлар Махкамасининг ҳисоботи партиянинг дастурий мақсадлари ва сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демоқратик партияси фракцияси аъзолари жорий йилнинг 14 январида бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тармоқлар ва ҳудудларда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, фаол инвестиция сиёсатини юритиш, экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудларни комплекс ва жадал ривожлантириш борасида белгилаб берилган устивор вазифаларнинг изчил амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотини 5,3 фоизга, саноат ҳажмини 4,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги хажмини 3,5 фоизга, хизматлар ҳажмини 6,4 фоизга ўсишига эришилган. Биргина тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига 32 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниб, 3 та янги ва модернизация қилинган замонавий енгил саноат корхоналари ишга туширилди ва уларда 1 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2017 йилнинг 9 ойлиги давомида Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб,  ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорда профицит билан ижро этилган. Инфляция даражаси эса белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмаган.

Шунингдек, фракция аъзолари ҳисобот даврида Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланиб, партиянинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг тарзда фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилаётганлиги эътиборга лойиқ эканини қайд этишди.

Илм-фанни ривожлантиришга, шунингдек бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида мавжуд 300 дан ортиқ илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш ташкилотлари ва инновацион марказлар учун ҳисобот даврида Давлат бюджетида 171,0 млрд. сўмлик маблағлар сарфланди.

Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 59,5 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 11 555,1 млрд. сўм  маблағ ажратилди. 

Айни пайтда, шаҳар ва қишлоқ жойларда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашни таъминловчи арзон уй-жойларни қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш борасидаги кўзда тутилган ишлар бажарилиши эса фуқароларимизнинг муносиб ҳаёт кечиришларига, турмуш даражаси сифати ошишига имкон бераётганлиги эътироф этилди. 

Фракция вакиллари мамлакатда барқарор ва замонавий ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги ҳамда изчил ривожлантирилаётганлиги, экспорт ҳажмининг кўпайиб бораётганлиги, аҳоли харид қобилиятининг тобора ортаётгани ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишини таъминлаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Айниқса, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш жаҳон майдонида миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқдалиги таъкидланди.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботларни қўллаб-қувватлаб, партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалаларга эътибор қаратдилар.

Аввало, партия сайловолди платформасида кўзда тутилган экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экспортни диверсификация қилиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни тизимли давом эттириш;

Бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш асосида маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан мавжуд имкониятлар ҳамда резервлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Қизғин кечган бахс-мунозалар, савол-жавоблар ва билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида Фракциянинг ушбу масала юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 692

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими