Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – ЎзЛиДеП фракциясининг устувор вазифасига айланди

Халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – ЎзЛиДеП фракциясининг устувор вазифасига айланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан оммавий ахборот  воситлари вакиллари учун “Ҳаракатлар стратегияси доирасида кўзда тутилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда ЎзЛиДеП фракциясининг иштироки” масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимиз тараққиётининг кейинги беш йилини белгилаб берган тарихий ҳужжат, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ўтган салкам бир йил мобайнида барча соҳаларда кенг қамровли янгича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, уларни ҳаётидан рози қилиш, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини янада юксалтиришга қаратилган ана шу кенг кўламли ислоҳотлар ижросини таъминлашда парламент аъзолари муносиб иштирок этмоқда. Фракция тизимида ишни янгича талаблар асосида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Йиғилишда фракция томонидан стратегия доирасида илгари сурилаётган муҳим йўналишлар ижросини таъминлаш борасида мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар устидан фракция тизимли назорат-таҳлил фаолиятини йўлга қўйганлиги таъкидланди. Мамлакатимиз раҳбарининг 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида берилган топшириғи асосида бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолияти устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг халқ билан мулоқотини янада тизимли ва самарали йўлга қўйиш, уларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар моҳиятини очиб бериш, Қонунчилик палатасида айнан фракция ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 3 августидан бошлаб партиянинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳар куни тўғридан-тўғри онлайн мулоқотлар амалга оширилмоқда.

Ўтган вақт мобайнида Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари билан 40 дан ортиқ тўғридан-тўғри онлайн мулоқотлар ўтказилди. Унда аҳолини ўйлантираётган 1000 дан ортиқ саволларга жавоб қайтарилди.

Шунингдек, фракция аъзолари партия томонидан ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатган ҳолда ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол қатнашаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, 2017 йилнинг
6 сентябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Президентимизнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати “Facebook” орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Тадбирни қарийб 4 мингга яқин киши кузатиб борди. Улар тўғридан-тўғри фракция аъзоларига саволлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафотлатларини таъминлаш соҳасида эса жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, шу давр мобайнида чекка-чекка ҳудудларда жами 43 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, унда 2 730 дан ортиқ аҳоли қамраб олинган.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.


Кўришлар сони: 230

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими