Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ёшлар билан мулоқот

Ёшлар билан мулоқот

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари ва бир гуруҳ ёшлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Унда фракция аъзолари “Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман!”  шиори остида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ўтказилаётган  “Ёш сиёсатчи – 2017” республика кўрик-танловида иштирок этаётган ёшлар ва партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчиларига Қонунчилик палатаси депутатларнинг қонун ижодкорлиги жараёни, назорат-таҳлил тадбирлари хусусида батафсил маълумот бердилар.

Тадбирда Президентимиз жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг Қонунчилик палатаси фаолияти билан танишиш механизмини яратиш бўйича таклифни илгари сургани кўплаб ёшларнинг ўз билим ва кўникмаларини янада бойитишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, ёшларга парламент томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти, жамиятимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, интеллектуал салоҳияти, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Ўз навбатида, иштирокчилар палата фаолияти, партия дастурий мақсадлари ва фракцияда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 5371

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими