Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш тизими – депутатлар эътиборида

Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш тизими – депутатлар эътиборида

Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг молиялаштириш механизмини ва давлат молиявий назорат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, соғлом авлодни тарбиялаш ва аҳоли саломатлигини таъминлашда таълим ва тиббиёт муассасаларининг ўрни беқиёс. Бугунги кунда ушбу муассасаларда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, уларнинг самарали фаолият олиб боришлари юзасидан қулай шароитлар яратилиши муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан таълим ва тиббиёт муассасалари ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари, ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида уларни молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш белгиланмоқда.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил қилинмоқда. Бу бухгалтерия хизматларининг асосий вазифалари қилиб қуйи муассасаларнинг харажатлар сметасини тузиш ва ижросини таъминлаш, иш ҳақларининг ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш, зарур бўлган моддий қийматликлар харид қилиш, шунингдек, муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини яъни даромадлари ва харажатларини иқтисодий таҳлил асосида мониторинг қилиб боришлари белгиланмоқда.

Шунингдек қарор билан эндиликда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ҳам ташкил қилинмоқда. Бу хизматларга бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланишини профилактика қилиш, яъни қонунбузилиш ҳолатларига имконият яратувчи сабабларни бартараф этиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш белгиланмоқда.

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқишда бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-тарож қилиниши масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бу борада қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган мониторинг ва профилактика ишларини кучайтириш юзасидан ўз фикрларини билдириб келади.

Шу нуқтаи назардан йиғилишда фракция аъзолари мазкур қарор таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ва унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилганлиги билан Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсадларига тўла мос келишини ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасининг бирламчи муассасалари раҳбарларини соҳага доир бўлмаган ишлардан озод қилиб, таълим ва тиббий хизмат сифатини кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратишига имкон яратишини таъкидладилар.

Тадбирда “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг молиялаштириш механизмини ва давлат молиявий назорат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда бу борада партия олдида турган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 4485

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими