Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Жорий йилнинг 29 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, экспертлар, тегишли вазирлик, идоралар, партиянинг Марказий кенгаш ходимлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги Қароридан келиб чиқадиган партия фаоллари ва унинг фракцияси аъзолари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда фракция аъзолари таъкидлаганларидек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида белгиланган вазифалар Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайловолди Платформасидаги мақсадлар, партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятининг устувор йўналишлари билан муштаракдир.

Хусусан, Қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ЎзМТДП дастурларидан ўрин олган оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан мақсадли, ғоявий-тарбиявий ишларни кучайтириш, жиноятчилик, диний экстремизм ва терорристик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини янги бочқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мазкур қарорга кўра дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терорризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш белгиланди. Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш назарда тутилган.

Мазкур вазифалар ЎзМТДПнинг ғоявий, дастурий мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлигидан келиб чиқиб, партия фракцияси, барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди. Уни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

Фракция йиғилишида Президентимизнинг шу йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш ҳамда давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни бериш назарда тутилмоқда.

Қонун тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мустақил равишда ўз фаолиятини эркин амалга оширади.

Айтиш жоиз-ки, мазкур қонун лойиҳаси билан тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича вакилни лавозимга тайинлаш ва озод қилиш тартиби, шунингдек унинг асосий ваколатлари ҳамда фаолият йўналишлари белгилаб берилмоқда.

Шундан сўнг, фракция йиғилишида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада бўлди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат органларига мурожаатлари 2014 йилда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади. Бироқ, ушбу қонун соҳадаги умумий масалаларни тартибга солса-да, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги ҳуқуқий механизмларни тўлиқ очиб бермаган. Яъни, амалдаги қонунда фақат давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига келиб тушаётган мурожаатлар билан боғлиқ муносабатларгина тартибга солинган.

Шу билан бирга, амалдаги қонунда «ишонч телефонлари» орқали мурожаатлар, видеоконференц алоқа ёрдамида фуқароларни қабул қилиш ва жойларга чиқиш каби замонавий ҳамда интерактив услубларни жорий қилишга қаратилган нормалар белгиланмаган. Қолаверса, қонунда «халқ қабулхоналари» ва «виртуал қабулхоналар», айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал Қабулхоналари тизими билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги янги демократик институтлар ҳам назарда тутилмаган.

Таклиф этилаётган янги таҳрирдаги қонун амалиётдаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги муносабатларнинг тўлиқ тартибга солинишини назарда тутади.

Фракция йиғилишида, «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг
17-моддасига киритилаётган, Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги ҳамда қонунга киритилаётган мазкур қўшимча, қонун ҳужжатлари ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишни нафақат Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан, балки Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши ҳуқуқини бериши йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.

Шу билан бир қаторда йиғилишда, «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш ва ахборот олиш кафолатларини таъминлаш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш, болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ёки тақиқлаш, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш партия Сайловолди дастурида устувор вазифа этиб белгилангани ҳамда таклиф этилаётган қонун лойиҳаси мазкур дастурий мақсадларга тўла мос эканлигини қайд этдилар ва уни концептуал жиҳатдан маъқулладилар.

Шунингдек, йиғилишда бошқа бир неча қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ва фракция позицияси шаклланди.

Йиғилиш якунида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан ЎзМТДП фракциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 641

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2017
Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги...

15.08.2017
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб...

14.08.2017
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  ...

Тадбирлар тақвими