Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Жорий йил 28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Даставвал, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини янада мустаҳкам ҳимоялаш, уларнинг фаолиятига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асоссиз аралашувларининг олдини олиш ва вакил фаолиятининг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган қонун лойиҳаси партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилинди.

Депутатлар вакил фаолияти тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратишга эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидладилар. Шу билан бирга иш берувчилар томонидан ходимларнинг саломатлиги ва меҳнат шароитларини мавжуд норма ва талаблар асосида яратилиши билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Таъкидландики, тадбиркорликнинг давлат даражасида ҳимоя қилиниши, энг аввало, халқимиз, жумладан кам таъминланган фуқароларнинг ҳам манфаатларига мос келиши лозим. Шу билан бирга, фракция аъзолари томонидан, мазкур қонун лойиҳасига жисмоний имконияти чекланган фуқаролар меҳнат қилишлари учун мўлжалланган иш ўринлари яратган тадбиркорларга вакилнинг алоҳида ёнадшувини назарда тутувчи тутувчи нормаларни киритиш бўйича таклифлар билдирилди.

Кун тартибидаги кейинги масала – “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин мухокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, депутатлар томонидан, болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ва тақиқлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда мазкур қонун муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Шунингдек, лойиҳада болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ижроси юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши кўзда тутилгани эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилишига эътибор қаратилди.

Мазкур қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонида партия дастурий мақсадлари ва электорати манфаатларидан келиб чиқиб, атрофлича таҳлил қилинди ва кейинги ўқишларда инобатга олиш тавсия этилган қатор таклифлар билдирилди.

Жумладан, фракция аъзолари қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган чекловлар келгусида мамлакатимизда эркин ахборот майдонини ривожлантириш, фуқароларнинг конститутициявий ахборот эркинлигига бўлган ҳуқуқлари чекланишига олиб келмаслигига умид билдирдилар.

Фракция аъзолари шундан сўнг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Қонун лойиаси ўзида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижрочиларга етказилиши, аҳолига уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирилишини сифатли таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг самарали, яҳлит тизимини ва механизмини яратиш ҳамда ҳозирги шароитда аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, жамиятда ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини янада юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ишлар самарасини оширишга оид нормаларни акс эттиради.

Депутатлар томонидан муҳокамалар чоғида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш борасида бир қатор таклифлар билдирилди.

Таъкидландики, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишнинг асосий принциплари сифатида киритилаётган ўз вақтидалилик, ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги, ҳаққонийлик, ҳуқуқий ахборотнинг ошкоралиги ва очиқлиги, ҳуқуқий ахборотни қидириш ва олишнинг эркинлиги каби жиҳатларга  бетарафлик ва холислик принципларини ҳам таклиф қилдилар,

Йиғилиш давомида кўрилган барча масалалар юзасидан фракциянинг аниқ таклиф ва тавсиялари билдирилди.


Кўришлар сони: 2860

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

Тадбирлар тақвими