Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бизнеснинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди

Бизнеснинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди

Тошкент шаҳрида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамкорлигида “Кучли ўрта синф – кучли фуқаролик жамияти таянчи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда бу борада O‘zLiDePнинг саъй-ҳаракатларини атрофлича муҳокама қилишга бағишланди.

Тадбирда O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар Президентимизнинг мазкур қарори ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлаб, бизнес вакиллари ва давлат органлари ўртасида фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш кафолатларини кенгайтириш, ҳудудларда бизнес-муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари тақдим этилишига эришиш каби ўта долзарб вазифаларни қамраб олинганлигини алоҳида таъкидлашди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўз дастурида тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш энг муҳим вазифалар сифатида белгиланган. Бу масалани ечишнинг асосий йўналишлари сифатида партия тақдим этилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш, давлат органларининг максимал қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадидаги ишларни давом эттириш лозим, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан O‘zLiDeP хусусий мулкни ҳимоя қилиниши, хусусий ташаббусларни қўллаб-қувватланиши, рақобат, ғоялар ва янгиликлар бозори ривожланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Қайд этилганидек, мамлакатимиз тараққиётининг локомотивига айланган хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қамрови кенгайиб бораётгани жамиятда омилкорлик кайфиятининг, ишбилармонлик салоҳиятининг юксалишида ҳал қилувчи восита бўлмоқда. Айни пайтга келиб, юртимизда тадбиркорлик субъектлари сони 525 мингтадан ошгани, бунга ҳамоҳанг равишда уларнинг улуши ялпи ички маҳсулот таркибида 56 фоиздан, аҳоли бандлиги соҳасида 78 фоиздан ортгани эътиборга молик жиҳатдир. 

Ўткир Турсунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси: — 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан, бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, вилоятлар ва туманларда бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига, аввало, вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш, давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимини яратишни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, Фармонда Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш каби аниқ ва энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бу ўз навбатида палатанинг яқин ҳамкори бўлмиш O‘zLiDeP олдига ҳам қатор вазифаларни юклайди.

Ўткир Бўтаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси: — Партия фракцияси ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорликда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини эшитиш, депутатларнинг айни шу йўналишда сайёр қабуллари ўтказилиши билан боғлиқ амалиётни ҳаётга татбиқ этиш борасида ҳам алоҳида вазифалар белгилаб олинди. Бу эса партиянинг электорати бўлган тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида парламент ҳамда жамоат назоратини мустаҳкамлашга, тегишли қонунчилик нормаларининг қоғозда эмас, балки амалда сўзсиз исботини топишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган тадбирда Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия томонидан тадбиркорлар билан муаммоли масалаларни, бизнес-ғояларни ҳамда «startup» лойиҳаларни, шунингдек, аҳоли бандлиги ва даромадларининг жадал ўсишини таъминлашга хизмат қиладиган кичик, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг турли шаклларини жадал ривожлантиришга, ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириб, унга тўсиқ бўлаётган ғовларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш каби вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Тадбир якунида Фармонда белгиланган вазифаларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилишида O‘zLiDeP ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари, бир қатор мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатлари кучайишини таъминлаш, соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишлар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 3107

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими