Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг муҳим асоси

Мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг муҳим асоси

Тошкент фармацевтика институти фаолар залида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган устувор йўналишлар юзасидан маъруза қилди.

Тадбирда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бунда юзага келаётган айрим муаммо ва камчиликларни кечиктирмай ҳал қилиш, пировардида халқ турмуш фаровонлигини изчил юксалтириб бориш саъй-ҳаракатлари бугун янги босқичга чиққанлиги, бу борада Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тақдим этилган 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича бешта йўналишда устувор вазифалар белгилаб берилганлиги эътироф этилди.

Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилган. Бинобарин, юртимизда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини амалга ошириш жараёнида давлатнинг айрим ваколатлари босқичма-босқич нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига берилаётгани уларнинг кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирокчига айланишида, давлат органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Йиғилишда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги яхлит қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда манфаатларига риоя этилишига, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал қилишда раҳбар ва мансабдор шахслар масъулиятини кучайтиришда таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон бериши таъкидланди.


Кўришлар сони: 7218

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2018
Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қонунчилик палатасида Германиянинг Баден Вютемберг ва Биберах шаҳридан ...

20.04.2018
“Mening fikrim” веб-портали ишга тушмоқда

“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда ишти...

20.04.2018
Талабалар шаҳарчасидаги мауммолар таҳлил қилинди

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга...

Тадбирлар тақвими