Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракция йиғилишлари

Жойларда кутубхоналар ташкил этиш анъанага айланмоқда

Жойларда кутубхоналар ташкил этиш анъанага айланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетида “Китоб – маънавият бешиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, шоирлар, университет профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларни китобга ошно қилиш, уларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, эртамиз эгаларини ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш ишлари доимий эътиборда эканлиги эътироф этилди.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича аниқ ва мақсадли вазифалар белгилаб берилган эди.

Бу борадаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида 2017 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида” Фармойишининг қабул қилинганлиги эса, соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиши алоҳида қайд этилди. Зеро, Фармойишда белгиланган ҳар бир вазифа – ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг таълим ва тарбиясини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

– Инсон билим ва дунёқарашининг кенгайишида, юксак ахлоқий фазилатларнинг тўлақонли шаклланишида китобнинг ўрни ниҳоятда катта, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Жамолдинова. – Эътиборга молик жиҳати аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш комил инсонни тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари партиямиз дастурида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, партия инсон маънавий салоҳиятининг узлуксиз ўсишини таъминлашга интилади. Фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқиш, уларни миллий менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсир ва оқимлардан ҳимоя қилиш, жамиятимиз ҳаётида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган замонавий билимларга эга, мустақил фикрловчи фуқароларни тайёрлашга интилади. Ушбу йўналишда партия асосий эътиборни ўрта таълим соҳасидаги муаммоларга, биринчи галда, ўқитиш сифати, кутубхоналар, инновацион ғоя ва билимлар марказлари тизими ривожи, ўқувчиларнинг замонавий адабиётлар билан таъминланиши, мактабларнинг асбоб-ускуна, компьютер техникаси, анжомлар билан жиҳозланиши ва мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантиришга қаратади.  Партиямизнинг мана шундай эзгу ишларда фаол қатнашаётгани эса барча соҳаларга чуқур кириб бораётганидан далолат бериб турибди. Китоб – камолотга етакловчи, эзгуликка ундовчи, ҳаётда тўғри йўлни кўрсатиб, оқ ва қорани ажратишга ёрдам берувчи энг яхши дўст эканлиги ҳисобга олсак, партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси бу борадаги ишларни янада кучайтиришга ҳаракат қилади.

Қизғин баҳс-мунозара ва ўзаро фикр алмашиш тарзида ўтган тадбирда O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан партия ташаббуси билан жойларда кутубхоналар ташкил этилаётганлиги, ижодкор, зиёли ёшларни қўллаб-қувватлашда партия бошланғич ташкилотларининг ролини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.


Кўришлар сони: 45

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими