Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Даволашда кўзда тутилмаган қиммат импорт дори воситаларини тавсия этишга чек қўйилади

Даволашда кўзда тутилмаган қиммат импорт дори воситаларини тавсия этишга чек қўйилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан “Аҳолини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш – давр талаби” мавзусида семинар ташкил этилди.

Депутатлар, партия фаоллари, мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган семинарда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли шифо масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, тиббий ёрдам кўлами кенгайиб, уларнинг сифати тобора яхшиланаётгани ҳамда жаҳон тиббиётининг энг илғор ютуқлари муваффақиятли ўзлаштирилаётгани тилга олинди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрда имзоланган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар бу борадаги ишларни юқори босқичга олиб чиқмоқда. Зеро, ушбу қарор асосида ички бозорни арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ таъминлаш, нарх белгилаш бўйича очиқ ва ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда асосан, қиммат импорт дори воситаларини тавсия этиш бўйича номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса биринчи навбатда аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда парламент қуйи палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари мазкур масалага партия позицияси нуқтаи назаридан ёндашиб, фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

– Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти ва саломатлиги энг олий қадрият даражасига кўтарилган, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева. – Бинобарин, истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб эл соғлигини асраб-авайлаш, энг сўнгги талабларга жавоб берадиган тиббиёт инфратузилмасини шакллантириш, айниқса, аҳолини сифатли, кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки мазкур масала партиямиз учун ҳам ғоят муҳим саналади. Зеро, партия ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимига хусусий капитални жалб қилиш ва шу орқали аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, тиббиёт сифатини давлат ва хусусий ҳамкорлик тамойиллари асосида тубдан яхшилаш тарафдоридир. Биз эса, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ҳамда партиямизнинг бу борадаги ғоя ва мақсадларини жойларда бўладиган амалий мулоқотлар давомида сайловчиларга етказишимиз зарур. Қолаверса, соҳада қабул қилинаётган қонунларнинг ижросини назорат қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бу билан аҳолининг тиббий маданиятини янада оширишга озми-кўпми ҳисса қўшган бўламиз.

Семинар якунида кун тартибидаги масала юзасидан фракциянинг тегишли таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 362

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

23.07.2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси...

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

Тадбирлар тақвими