Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Электорат манфаатларини кўзлаб

Электорат манфаатларини кўзлаб

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари дастлаб, «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқдилар. Шунингдек, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда ҳамда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари биринчи ўқишда фракция аъзолари томонидан электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама этилди.

Дарҳақиқат, бугунги парламент ҳаётида ҳар бир сиёсий партия ўз олдига қўйган мақсад-муддаолари, ўз электорати манфаатлари учун қатъий кураш олиб бормоғи даркор. Шуниси муҳимки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда, авваламбор партиянинг электорати бўлмиш — ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларидан, яъни ногиронлар, пенсионерлар, боқувчисини йўқотган оилалар, кўп болали оилалар, ишга жойлаша олмаётган ёшлар ва ўқитувчилар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашмоқда.

Фракция мажлисига киритилган барча масалалар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлди ҳамда муҳокама этилаётган қонун лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.


Кўришлар сони: 7251

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими