Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорлар билан мулоқотнинг янги ёндашуви

Тадбиркорлар билан мулоқотнинг янги ёндашуви

Жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент иқтисодиёт университетида ЎзЛиДеПнинг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда тадбиркорлар, партия фаоллари билан биргаликда Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Р.Каримов ва П.Свешников ҳамда ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилувчи орган вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига оид ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, 2016 йилнинг 5 октябрида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони мазмун-моҳиятига асосий эътибор қаратилдди.

Марузачиларнинг, хусусан, Қонунчилик палатаси депутатлари Р.Каримов ва П.Свешниковларнинг чиқишларида нафақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, балки ЎзЛиДеП томонидан электоратнинг асосий қисмини ташкил этган фермерлар, тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир депутатлар, партия фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилувчи, шу жумладан, прокуратура, солиқ ва божхона органлари вакиллари ҳамда тадбиркорлар ўртасида конструктив мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Бунда 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” деб эълон қилинганлигини инобатга олган ҳолда шу каби тадбирларни ҳамкорликдан манфаатдор тарафлар ўртасида самимий ва эркин тарзда ўтказилишининг долзарблиги таъкидланди.

Кўришлар сони: 1835

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.06.2017
Давлат органлари фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари...

23.06.2017
Муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни ...

23.06.2017
Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар халққа янада яқинлашади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш...

Тадбирлар тақвими