Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракция йиғилишлари

Мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

Мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ва фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни фракция раҳбари С.Отамуратов олиб борди.

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистонга ташриф давомида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқувчи ЎзМТДП ва партия фракциясининг вазифалари муҳокама этилди. Президентимиз қисқа давр ичида Қорақалпоғистонга иккинчи ташрифини амалга оширди.

Фракция аъзолари Президентимиз мамлакатимизнинг барча ҳудудларини, аввало чекка туманларни, ижтимоий соҳа объектлари, мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналарга ташриф буюраётгани, оддий халқ билан фаол мулоқот қилаётгани, уларни ўйлантираётган масалалар, дарду-ташвишлари, кайфияти билан қизиқаётганини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, оқсоқоллар ва ёшлар билан самимий суҳбатлари бутун Қорақалпоғистон аҳолисига кўтаринки кайфият бахш этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев нафақат Қорақалпоғистон халқи ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларга, балки унинг маънавий ҳаётига, жумладан таълим ва қорақалпоқ тилини ўқитиш масаласига катта эътибор қаратаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбари қорақалпоқ адабиётининг мумтоз намоёндаси Иброҳим Юсупов ҳамда қорақалпоғистонлик бошқа машҳур жамоат арбоблари хотирасини абадийлаштириш масаласига эътибор қаратди. Ўқитувчилар ва педагоглар билан учрашувда қорақалпоқ тилида дарслик, қўлланмалар ва бошқа адабиётларни нашр қилиш лозимлигини қайд этди. Президентимиз Қорақалпоғистон халқига бўлган муҳаббати ва ҳурматини амалда намоён этмоқда.

Муҳокамалардан сўнг давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқувчи ЎзМТДП фракциясининг вазифалари белгилаб олинди.

Йиғилишда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳалари муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг ташаббуси билан Харакатлар стратегияси лойиҳаси кенг муҳокама қилиш учун қатор сайтларда жойлаштирилди. Йиғилиш иштирокчилари Президентимизнинг турли ташкилотлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва аҳоли фикрларини инобатга олиш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Фракция аъзолари бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ҳамда жадал ривожланиши учун шароитлар яратиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини модернизация қилиш ва либераллаштиришга қаратилган янги тараққиёт босқичи бошланаётганини таъкидлади. Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини кенг муҳокамага қўйиш ташаббуси давлат ҳокимиятининг демократик асослари янада мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг энг муҳим қарорлар қабул қилишдаги иштироки кенгаяётганидан далолат беради. Халқ, фуқаролар ва фуқаролик жамиятининг барча институтлари амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланаётир.

Стратегиянинг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга қаратилган биринчи устувор йўналиши йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини тортди. Унда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда, давлат бошқаруви ва давлат хизмати ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантиришда парламент, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш ҳаракатлари ўз ифодасини топган. Депутатлар режалаштирилаётган ислоҳотларни қонунчилик жиҳатидан таъминлашга қаратилган кенг кўламли қонун ижодкорлиги ишларини амалга ошириш зарурлиги ҳамда шу муносабат билан фракциянинг барча аъзолари ушбу қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги иштирокини янада фаоллаштириши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида «Миллий тикланиш» демократик партиясининг таклифлари, шу жумладан Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишарида вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм соҳасини ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида таълим ва илм-фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифлари ўз ифодасини топгани қайд этилди. Ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларнинг онгини «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларни фаол ижтимоий фаолиятга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Стратегияда маданият соҳасини, жумладан, театр, кинематография санъатини ривожлантириш, музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва бошқа масалалар ўз аксини топган.

Фракция аъзолари Стртегияда Олий Мажлиснинг ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини янада кучайтиришдек муҳим масалалар ўз ифодасини топгани таъкидланди.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпаpваpлаштириш, электрон суд иш юритуви ва ижро иши юритувининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш ҳаракатлари киритилган.

Стратегияда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шаҳсларинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фракция аъзолари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар Стратегияси лойиҳасини қўллаб-қувватладилар. Стратегияни янада такомиллаштириш бўйича «Миллий тикланиш» демократик партиясининг қатор таклифлари ишлаб чиқилди, улар ишчи гуруҳга тақдим этилади. Партия ва унинг фракцияси Президентимиз Фармони мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтиришда фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.

Сўнг Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган қонун лойиҳалари муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1319

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...

Тадбирлар тақвими