Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фаолиятлар сарҳисоб қилинди

Фаолиятлар сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари С.Отамуратов олиб борди. Унда фракция аъзолари, партия Марказий Кенгаши ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фракция йиғилишида ўтган 2016 йил мобайнидаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар ҳамда фойдаланилмаган имкониятлар танқидий-таҳлил  қилинди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, депутатлар назоратининг қонунда назарда тутилган шаклларидан фойдаланиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида фракция аъзолари фаол иштирок этишини таъминлаш демократик ислоҳотларнинг муҳим омили ҳисобланади.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад –  Конституция ва қонун устуворлигини, қонунлар, давлат дастурлари сўзсиз ва оғишмай бажарилишини таъминлаш, уларни рўёбга чиқариш самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қонунлар ва қарорлар самарадорлигини пухта таҳлил қилиш асосида қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан иборат.

Шу мақсадда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ижро қилувчи тузилмалар раҳбарларининг тегишли тармоқларда қонунлар, муҳим давлат дастурларининг ижросини ўрганиш ва ахборотини эшитиш амалиёти амалга оширилди. 

Хусусан, фракция ташаббуси 2016 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Эшитув натижасида фракция тасаруффидаги Ахборот ва телекоммуникация масалалари қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди ва бугунги кунда ижроси таъминланмоқда.

Шунингдек, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Маданият ва спорт ишлари вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳақида»ги ахбороти эшитилди. Эшитув якунида фракциянинг ишчи гуруҳи ташкил этилиб «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрланиб экспертлар гуруҳи муҳокамасига тақдим қилинди.

Бундан ташқари, фракцияга масъул бўлган қўмиталар томонидан 6 та назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилди ва маъсул ижро хоқимияти идораларига тегишли таклифлар ва тавсиялар берилди.  

Ўтган йил мобайнида фракция аъзолари иштирокида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 8  та  қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ҳисобот даврида 41 та йиғилиш ўтказиб, жами 154 та масала кўриб чиқилди. Маълумки, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва ЎзЛиДеП фракциялари биргаликда «Демократик кучлар блоки»ни ташкил этган. Блок томонидан ўтган йилда 5 та кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва бир нечта қонун лойиҳалари юзасидан Блокнинг нуқтаи назари шакллантирилди ва уни палатанинг Ялпи йиғилишида қабул қилинишига эришилди.

Шу билан бир қаторда, йиғилишда фракциянинг 2016 йилга мўлжалланган фаолияти асосий йўналишларига мувофиқ ва бевосита ташаббуси билан электорат манфаатларига ҳизмат қилувчи 53 та тадбир ташкил этилганлди ва уларда қонун лойиҳалари ва Давлат дастурлари бўйича депутатлар амалга ошираётган ишлар тўғрисида ахборотлар берилди.

ЎзМТДП фракцияси аъзолари 2016 йил ўз сайлов округларида аҳоли билан 1 013 та учрашув ўтказди. Учрашувларда 76 000 нафардан ортиқ сайловчи иштирок этди. Сайлов округларидаги фаолияти давомида 1000 нафардан ортиқ фуқаро фракция аъзолари томонидан бевосита қабул қилиниб, кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар курилди.

Жойлардаги учрашувларда сайловчилар томонидан 3 218 та масала кўтарилган бўлиб, маҳаллий ҳокимлик ва давлат бошқаруви органлари билан биргаликда уларни ҳал этиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, сайловчилар кўтарган масалаларнинг 974 таси жойларда ҳал этилди, 521 тасини ҳал этиш юзасидан маҳаллий давлат органларига, 262 тасини ҳал этиш юзасидан республика ташкилотларига мурожаатлар юборилди ва унинг ижроси доимий равишда депутатлар назорати остига олинди.

Шу билан бирга фракция йиғилишида қонун ташаббускорлиги ва назорат-таҳлил фаолитятида бир қатор камчиликлар кўзга ташланаётганлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, бу борада партия электорати манфаатларига қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича етарли даражада ташаббускорлик сезилмади.

Йиғилиш якунида Фракция аъзолари томонидан жорий йил иш режасини ишлаб чиқишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали мажлисдаги маърузаси ва Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги нутқида белгиланган вазифалар ҳамда илгари сурилган ғоя ва таклифларни  инобатга олиниши белгиланди.


Кўришлар сони: 1651

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

Тадбирлар тақвими