Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракция йиғилишлари

Халқ билан мулоқотнинг самарали тизими бўйича таклифлар берилди

Халқ билан мулоқотнинг самарали тизими бўйича таклифлар берилди

Жорий йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девонининг масъул ходимлари, партиянинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Кенгашлари мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фракция йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган партия фаоллари ва унинг фракцияси аъзолари олдидаги турган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, мазкур Фармон 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани муносабати билан ҳамда аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси иши тўғрисидаги кўплаб ижобий фикрларини эътиборга олиб, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.

Фракция аъзолари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда Виртуал қабулхонаси ташкил этилиши, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги ва самарали тизимини таъминлашга қаратилганлиги қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, фракция аъзолари томонидан Фармонда белгиланган вазифалар ижроси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси, партиянинг барча даражадаги тузилмалари зиммасига катта масъулият юклаши алоҳида таъкидланди. Фармон билан ташкил этиладиган Президент қабулхоналари фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қаторида Олий Мажлис, хусусан, депутатлар билан мулоқот қилишда ҳам муҳим воситага айланиши эътироф этилди. Зеро, халқ билан мулоқотнинг мазкур янги тизими аъзолари олдига долзарб вазифаларни қўймоқда.

Йиғилишда алоҳида эътироф этилганидек, аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими «Миллий тикланиш» демократик партияси дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш ҳамда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Муҳокамаларда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам «Виртуал қабулхона» ишга тушганлигини ва ундан самарали фойдаланиш лозимлиги, шунингдек, ўз фаолиятида асосий эътиборни халқимизни ўйлантираётган масалаларга қаратиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, барча очиладиган виртуал қабулхоналар фаолиятида депутатлар фаол қатнашиши, сайёр қабулхоналарни ташкил этиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам атрофлича ўрганилди.

Мазкур Фармон, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кекса авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Шунингдек, йиғилишда фракция аъзолари ушбу Фармон Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар хусусан, халқимизнинг маънавияти ривожи ва жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мурувват, меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, бағрикенглик, яхшилик ва саховатпешалик каби миллий хусусиятларимиз тарғиботига асосланган лойиҳаларни ва амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан партия фракциясининг олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 1186

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...

Тадбирлар тақвими