Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракция йиғилишлари

Нуронийларга ғамхўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Нуронийларга ғамхўрлик давлат сиёсатининг  устувор йўналиши

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўлаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган партия ва унинг депутатлик корпуси олдидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан фракция аъзолари таъкидладиларки, ўтган даврда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, кексалар ва пенсионерлар учун мўлжалланган Саховат ва Мурувват уйлари моддий-техника базалари, ёлғиз кексалар, пенсионер, ногиронларнинг тураржой шароитлари яхшиланди.

Фракция йиғилишида таъкидландики, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси номи Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Нуроний» жамғармаси этиб ўзгартирилиши ушбу ташкилот фаолиятини тубдан ўзгартириб, нафақат кексаларимизни  ижтимоий қўллаб-қувватлаш, балки уларнинг бой хаётий тажрибасини мамлакатимиз келажаги бўлмиш ёш авлодни Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларини ҳурмат қилиш, эзгулик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этишга хизмат қилади.

Иштирокчилар кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, эҳтиёжманд кексаларни ва аҳолининг бошқа қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш борасида белгиланган чоралар Ўзбекистон халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларга тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидладилар.

Депутатлар Фармоннинг мазмун-моҳиятини мухокама қилиш чоғида унда кўзда тутилган чора-тадбирлар жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, мамлакат ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги иштирокини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга кўмак беришига алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

Мазкур фармон кекса авлод вакилларининг саломатлигидан тортиб, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш тизимини тубдан юксалтиришга хизмат қилиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда унинг ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар қаторида депутатлар ҳам фаоллик кўрсатишлари лозимлиги юзасидан фикрлар билдирилди.

Айниқса, 2017 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида оқсоқоллар, кексалар ва фахрийлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишга ёрдам бериш биринчи галдаги вазифа сифатида белгилаб олинди.

Фракция аъзолари мазкур Фармонда белгиланган чораларни амалга оширилиши қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётида фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг ролини ошириш, умуман олганда, кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида ушбу Фармон ижросини таъминлашда Ўзбекистон халқ демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 363

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2017
Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Депутатлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини...

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...

Тадбирлар тақвими