Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ билан мулоқотнинг янги босқичи

Халқ билан мулоқотнинг янги босқичи

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 28 декабрдаги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон  “Адолат”  социал-демократик  партияси  фракцияси олдида турган долзарб масалалар  муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда 2016 йилнинг 14 декабридаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви идораларининг халқ билан бевосита мулоқотда бўлиши, аҳолининг барча қатламлари ичига кириб бориши ва уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиши масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланишида ҳам айни шу долзарб масаланинг ҳаётий мазмуни, эзгу мақсадлари мужассам.

Муҳими, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни ҳаётга тўлақонли татбиқ этишнинг амалий механизмларини яратиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 28 декабрда имзоланган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги  муҳим вазифаларни амалга оширишда янги босқични бошлаб берди, ушбу ҳужжат халқ билан мулоқот қилишнинг аниқ механизмларини белгилаганлиги билан аҳамиятлидир.

Фракция йиғилишида депутатлар томонидан мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижроси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, партиянинг барча бўғиндаги тузилмалари зиммасига катта масъулият юклаши алоҳида қайд этилди. Фармон билан ташкил этиладиган Президент қабулхоналари фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қаторида Олий Мажлис, хусусан, депутатлар билан мулоқот қилишида ҳам муҳим воситага айланиши эътироф этилди. Зеро, халқ билан мулоқотнинг мазкур янги тизими парламент аъзолари олдига долзарб вазифаларни қўймоқда.

Муҳокамаларда депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виртуал қабулхона” ишга тушганлигини ва ундан самарали фойдаланиш лозимлиги, шунингдек, ўз фаолиятида асосий эътиборни халқимизни ўйлантираётган масалаларга қаратиши ва шундан келиб чиқиб мавжуд қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, сайёр қабулхоналарни ташкил этиш зарурлигини таъкидлашди.

Тадбирда иштирокчилар халқ билан мулоқотни такомиллаштириш юзасидан Қонунчилик палатасида ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Фракция аъзолари мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, адолат устуворлигини таъминлашга доир ғояларига ҳамоҳанг эканлигини таъкидладилар. Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан партия фракциясининг позициясидан келиб чиқувчи долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 


Кўришлар сони: 2859

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими