Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллашди

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллашди

Олий Мажлис қуйи палатасидаги “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” фракциясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва уни кенг жамоатчиликка етказиш масалаларини  муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, ушбу қонун тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашни, уларнинг масъулиятини янада эркинлаштиришни ва жиноят ишлари бўйича тафтишлар ўтказишни процессуал жиҳатдан аниқ тартибга солишни назарда тутади.

Қонунда молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларини ва уларнинг ходимларини, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган шахсларни, агар етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қопланган ва ҳуқуқбузарлик оқибатлари ихтиёрий равишда бартараф этилган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жиноий жазони қўллашга таъқиқ белгилаш назарда тутилган.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қоидалар тадбиркорлик субъектларини икки томонлама жазолаш имкониятини истисно этибгина қолмай, балки илк бор ҳуқуқбузарлик содир этган ва ўз айбини англаб етган фуқароларга ҳеч қандай салбий оқибатларсиз тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш имкониятини беради. Бу эса, уларнинг ишбилармонлик борасидаги фаоллигини рағбатлантиришга хизмат қилади.


 

Шунингдек, қонунда бир қатор қонун ҳужжатларига муқобил текширувларнинг барча турларини, шу жумладан жиноят ишлари бўйича муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилишга тааллуқли тузатишлар киритиш назарда тутилган. Бу эса, тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш имкониятини истисно этишига олиб келиши муҳимдир.

Фракция аъзоларининг қайд этишича, Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида катта эркинликлар беришга, иқтисодиётда давлатнинг иштироки даражасини қисқартиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Мазкур қонунда назарда тутилаётган нормалар хусусий мулкни ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Йиғилишда сўзга чиққанлар тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг иқтисодиётимизни либераллаштириш ва бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш орқали ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашга ва қонун ижроси устидан самарали назорат ўрнатишда парламентнинг ваколати ва масъулиятини оширишини билдириб ўтдилар.

Шу боис, қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, биринчи навбатда партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорлар ва фермерларни яқиндан хабардор қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида дуч келиниши мумкин бўлган масалаларни ҳал этишда фракция ва маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳларини фаол жалб этиш зарурлиги қайд этилди. Жойларда партия кенгашлари ва депутатлар иштирокида қонуннинг амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ тегишли тушунтириш ва тарғибот тадбирларини олиб бориш ҳақидаги таклифлар билдириб ўтилди.

Йиғилиш сўнгггида муҳокамалар юзасидан фракциянинг тегишли таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2017
Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ...

22.01.2017
Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси...

Тадбирлар тақвими