Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

O‘zLiDeP: долзарб вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP: долзарб вазифалар белгилаб олинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида белгилаб берилган давлат ва жамият ҳаётига доир ўта муҳим устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этишда O‘zLiDePнинг барча бўғинлардаги тузилмалари ҳамда депутатлик бирлашмалари олдида турган долзарб вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, нутқда қайд этилганидек, эркин ва ҳуқуқий демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакл-лантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ҳамда янада равнақ топтириш йўлида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ҳамда изчил давом эттириш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни янада мустаҳкамлаш, халқимиз учун тинч, обод, фаровон ҳаёт барпо қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига қаратилган стратегиясини амалга ошириш асосий мақсад ҳисобланади.
Бунда, албатта, сиёсий партиялар ҳамда уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари, айниқса, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдида ўта масъулиятли вазифалар турганлиги йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.
Бинобарин, нутқда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш масалалари муҳим ва устувор қилиб белгиланди. Уларни амалга оширишда партия ҳамда унинг қуйи палатадаги фракцияси имкониятларидан унумли фойдаланиш, амалга ошириладиган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари нутқини ҳар томонлама ўрганиш жараёнида O‘zLiDeP томонидан аҳоли ва электорат ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришларга, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ҳамда фуқаролик позициясини тобора мустаҳкамлаш ва юксалтиришга муносиб ҳисса бўлади.
Тадбир қатнашчилари давлатимиз раҳбарининг очиқ ва самимий мулоқот қилиш орқали одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, жуда мураккаб ҳамда кўп қиррали бўлган шундай муҳитни яратишда O‘zLiDeP вакиллари, фаоллари ва айниқса, депутатлик корпусининг масъулиятини янада ошириш, шу орқали одамларнинг бугунги турмушидан ҳамда ҳаётидан розилигига эришиш, уларнинг давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш -борасидаги фикрларидан келиб чиқадиган муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини -шакллантириш мақсадида шаҳар ҳамда туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этиш бўйича таклифини ҳаётга татбиқ қилишда нафақат O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, балки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиянинг депутатлик гуруҳлари ва барча бўғиндаги партия ташкилотлари томонидан жуда муҳим ҳамда кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши ва қисқа муддатда таъсирчан ҳаракат дастурининг қабул қилиниши лозимлиги белгилаб -олинди ҳамда аниқ таклифлар билдирилди.
Муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.



Кўришлар сони: 1603

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.06.2017
Давлат органлари фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари...

23.06.2017
Муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни ...

23.06.2017
Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар халққа янада яқинлашади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш...

Тадбирлар тақвими