Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ билан мулоқот тизимини шакллантиришга оид нормаларни аниқ белгилашга доир таклифлар берилди

Халқ билан мулоқот тизимини шакллантиришга оид нормаларни аниқ белгилашга доир таклифлар берилди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан партия ташкилотлари ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган муҳим вазифалар ҳамда ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган чора-тадбирлар режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётийлигини таъминлаш, бугунги ислоҳотларга таъсири самарадорлигини ошириш, бевосита халқ билан мулоқотлар ўтказиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган халқчил қонунларни ишлаб чиқиш, қонунларни амалда ишлаши учун парламент ва депутатлик назорати механизмларидан самарали фойдаланиш, партиянинг ҳудудий ташкилотларида «Халқ қабулхоналари»ни ташкил этиш ва бу борада партиянинг мавжуд имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш масалаларига йиғилиш иштирокчилари алоҳида эътибор қаратишди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва унинг манфаатлари олий қадрият сифатида қаралади ва инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан билиш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан 2017 йилни юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди.

Муҳокамаларда, келгуси йилда партиянинг ҳудудий ташкилотлари қошида «Халқ қабулхоналари»ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш, бу борада партиянинг тузилмасини ва ходимларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Ушбу мақсадда фракция аъзолари томонидан қонунчиликни инвентаризациядан ўтказиш орқали барча қонун ҳужжатларида халқ билан мулоқот тизимини шакллантиришга оид нормаларни аниқ белгилашга доир таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан парламентда қабул қилинаётган қонунларнинг ижроси устидан парламент ва депутатлик назорати механизмларидан кенг фойдаланиш хусусида фикр юритилди.

Хусусан, қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларини киритиш, уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги ролини ошириш, аҳоли билан ўзаро ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш шунингдек, қонун ва қарорлар ижросини, уларнинг самарадорлигини доимий равишда ўрганиб боришда парламент ва депутатлик назоратининг самарали усулларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг амалдаги ижросини таъминлаш, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, барча даражадаги ҳокимликлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ишларни амалга ошириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мавзусидаги маърузаларининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш бўйича турли тадбирлар хусусан, семинар, давра суҳбати, конференция ва учрашувлар ўтказиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ва фракциянинг қўшма чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасига таклифлар тақдим этишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1693

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

Тадбирлар тақвими