Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
2010 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг 2010 йил ва истиқболда қонунларни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича Ҳаракат дастури ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалалари қўмитаси иш фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи раҳбари Б.Алихонов олиб борди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари, республика давлат бошқарув органлари таркибига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, давлат инспекциялари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий кенгаши ижроия қўмитаси аппарати раҳбарлари ва ходимлари, нодавлат нотижорат ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш-устувор мақсадимиз” маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишлар ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2010 йил ва истиқболга мўлжалланган иш режасида белгиланган тадбирлари борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи раҳбари Б.Алихонов маъруза қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг Қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракат дастурининг стратегик мақсади; Ўзбекистон Республикаси махсус қонунчилик актлари тизимини ривожлантириш, қонунларни такомиллаштириш, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, экологик қонунчиликни кодификациялашни босқичма-босқич амалга ошириш, экологик ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқий жавобгарлик тизимини такомиллаштириш бўйича; экологик қонунчиликни халқаро экологик ҳужжатлар билан мувофиқлаштириш, халқаро ҳуқуқ ҳужжатлари имплементацияси ва ратификацияси бўйича экоҳаракат депутатлари томонидан билдирилган фикр мулоҳазалари тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш-устувор мақсадимиз” маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг Ҳаракат дастури ва қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича 2010 йил ва истиқболга мўлжалланган иш режаси кенг муҳокама қилиниб, қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалалари қўмитасининг қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича 2010 йил ва истиқболга мўлжалланган ишларнинг асосий йўналишлари муҳокама этилиб тегишли республика давлат бошқарув органлари таркибига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, давлат инспекциялари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида экологик сиёсат ва қонун ижодкорлигининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва жойларда амалдаги қонунчиликни ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни қандай амалга оширилаётганлиги ва ижросини назорат қилиш бўйича масалалар келишиб олинди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг истиқболда қонунларни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича Ҳаракат дастури ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалалари қўмитаси ишининг асосий йўналишларини давлат бошқарув органлари, вазирликлар ва идоралар, жамоат ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кўрилаётган масала бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалий тадбирлар бўйича қарор қабул қилинди

Кўришлар сони: 7919

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими