Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
© В. Турсунов фотоси
2010 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги . Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси, Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи раҳбари Б.Алихонов олиб борди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари, экоҳаракат фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» мавзуидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи дастури лойиҳаси юзасидан депутатлар гуруҳи раҳбари Б.Алихонов ва депутатлар гуруҳи аъзолари Ў.Отақулов, О.Абдуғаниевнинг маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» мавзуидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи дастури лойиҳасини атрофлича муҳокама қилиб, депутатлар гуруҳи дастурини тасдиқладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзоларининг ўз фаолиятлари давомида Дастурда белгилаб қўйилган вазифаларга қатъий амал қилишлари ва уни изчиллик билан амалга оширишлари белгилаб олинди.

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С. Рашидованинг маърузаси тингланди ва кенг муҳокама қилинди.

Такидланганидек, Ўзбекистонда инсон вафуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича омбудсманнинг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот “Ўзбекистон Республикаси Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тайёрланган бўлиб, қуйи палатага тақдим этилган. Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилиши ҳисобот лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш ва маъқуллаш тўғрисидаги таклифни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватладилар ва ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишиб олдилар.

Юқорида кўрилган масалалар юзасидан Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи қарори қабул қилинди.





Кўришлар сони: 8939

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими