Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
© В.Турсунов фотоси
2010 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, фракция экспертлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш – устувор мақсадимиздир” маърузасининг мазмун-моҳияти ва хулосаларидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг вазифалари тўғрисида фракция раҳбари И.Саифназаров ахбороти тингланди.

Президент маърузасида икки палатали парламент олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди. Булар, аввало, ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштириш, жамият ҳаётини демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини кучайтиришдан иборатдир.

Жумладан, “Адолат” СДП бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 19 депутатлик ўрнига, маҳаллий Кенгашларда 432 депутатлик ўрнига эга бўлди ва барча вилоят халқ депутатлари Кенгашларида партия гуруҳларини тузишга эришди. Бу эса 2004 йилдаги сайлов натижаларига нисбатан депутатлик ўринларининг қарийиб икки баравар ўсганлигидан, халқ орасида партия ғоялари тарафдорларининг кундан-кунга ортиб бораётганидан дарак беради.

Фракция депутатлари парламентнинг аввалги чақириқ ишида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этмасдан, сусткашлик ҳолатларига барҳам бермасдан туриб, депутат ва сенаторлар ўз олдида турган вазифаларни самарали ҳал этишга, сайлов пайтида сайловчиларга берган юксак ваъдаларининг устидан чиқишга эришиши мумкин эмаслигини таъкидладилар. Айниқса, қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базадаги камчилик ва нуқсонларга имкон қадар тезроқ барҳам бериш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларининг фаолиятида қонунга риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш даркор.

Шу нуқтаи назардан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат”социал–демократик партияси фракцияси ўзининг яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиб, унда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, халқ турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги кўпгина муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича устувор вазифаларни аниқ белгилаб олиши зарурлиги қайд этилди. Депутатлар Президент маърузасидаги белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйи палатада узоқ истиқболга мўлжалланган, мамлакатдаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар билан узвий боғлиқ бўлган қонунчиликни ва назорат-таҳлил ишларини фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Фракция аъзолари иқтисодий, сиёсий, гуманитар соҳалардаги ислоҳотларни изчил амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни киритиш ташаббуси билан чиқишда айнан ўзларининг фаоллик кўрсатишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Фракция йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи тингланди ва кенг муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича Омбудсманнинг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тайёрланган бўлиб, қуйи палатага тақдим этилган. Ушбу ҳисобот фуқароларнинг турли соҳалардаги ҳуқуқларига оид ўтказилган мониторинглар натижаларига, Омбудсман номига жўнатилган индивидуал ва жамоавий мурожаатлар бўйича қилинган таҳлилларга, миллий ва хорижий ҳамкорлик ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан қилинган ахборот алмашишларига асосланади.

Фракция депутатлари ҳисобот билан танишиб чиқиб, уни атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда Омбудсман фаолиятини янада жонлантириш, унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаоллигини кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида белгилаб олинган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ўзларининг кейинги фаолиятлари давомида Омбудсман институти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолиятига тегишли масалалар кўриб чиқилди.

Юқорида кўрилган масалалар юзасидан фракция қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 11271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими