Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
© В.Турсунов фотоси
2010 йил 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Уни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У.Н.Муҳаммадиев олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш – устувор мақсадимиздир” маърузасида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқадиган Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг келгусидаги вазифалари хусусида фракция раҳбари У.Муҳаммадиевнинг ахбороти тингланди.

Унда таъкидланганидек, Юртбошимизнинг маърузасида парламент палаталари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Булар, аввало, мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишни янада жадаллаштириш, жамият ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини оширишдан иборатдир.

Жумладан, ЎзМТДП бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 31 депутатлик ўрнига, маҳаллий Кенгашларда минг нафарга яқин депутатлик ўрнига эга бўлди ва барча вилоят халқ депутатлари Кенгашларида партия гуруҳларини тузишга эришди.

Йиғилишда сўзга чиққан ЎзМТДП фракцияси аъзолари Олий Мажлиснинг аввалги чақириқ ишида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этмасдан туриб, депутатлар ўз зиммаларидаги вазифаларни тўлақонли ҳал этишга, партия сайловолди платформасида кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишга, халқнинг ишончини оқлашга эришиш мушкуллигини таъкидладилар.

Шулардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ўзининг истиқболдаги иш режаси ва дастурини ишлаб чиқди.

Кун тартибидаги иккинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисида омбудсман С.Ш.Рашидованинг ҳисоботи тингланди ва атрофлича муҳокама этилди.

Фракция депутатлари ҳисобот билан танишиб чиқиб, Омбудсман фаолиятини янада жонлантириш, унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаоллигини кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Юқорида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10273

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими