Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.
© В.Турсунов фотоси

Жорий йил 12 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган масала – Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (Омбудсман)нинг 2009 йилдаги фаолияти ҳақидаги ҳисобот лойиҳасини батафсил муҳокама қилдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси ҳар доим Омбудсман фаолиятига муҳим аҳамият берган, зеро Омбудсман ўз олдига қўяётган мақсад ва вазифалари ЎзЛиДеП ғоялари ва мақсадларига ҳамоҳангдир.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали таъминлашга кўмаклашиш партиянинг устувор йўналишларидан биридир.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу йўналишда муҳим қадамлар қўйилди, жумладан, 2009 йилда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини кенгайтириш, кафолатланган ҳуқуқий ёрдам олишга қаратилган миллий қонунчилик янада такомиллашди, янги институт – Адвокатлар палатаси ташкил этилди. Турли демократик институтларнинг жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнларидаги иштирокининг ҳуқуқий базаси кенгайтирилди. Мазкур тизимда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (Омбудсман) алоҳида ўрин эгаллайди.

Мажлисда таъкидланганидек, Омбудсманнинг ҳисобот давридаги фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди. Қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва тамойилларига мувофиқлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Муҳокама давомида мажлис иштирокчилари тадбиркорлар ва фермерларнинг Омбудсман институтига мурожаат этишлари масалалари, мурожаатлар динамикаси ва сабаблари, ушбу йўналишда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили томонидан кўрилган чоралар билан қизиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (Омбудсман)нинг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама этиш якунлари бўйича фракциянинг ягона ёндашуви ишлаб чиқилди.



Кўришлар сони: 8083

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими