Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси
2009 йил 23 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдил Тўхташев сўзга чиқди.
Бош прокуратура томонидан енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ҳолларда жазо тайинлашнинг ҳуқуқий механизмлари ўрганиб чиқилди.
Жиноят кодексининг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатлардан фақатгина айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш ҳамда етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш каби ҳолатлар айбдорнинг жиноят содир этилгандан сўнг фаол ижобий ҳаракатлари билан ажралиб туради. Қолган ҳолатлар эса жиноят содир этилгунга қадар ёки уни содир этиш пайтида юзага келади ва айбдорнинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ бўлмайди.
Айбдорнинг пушаймонликни фаол ҳаракат орқали намоён қилиши ўз қилмишининг ғайриқонунийлигини англаганлигидан ва унинг учун жазо олишга тайёр эканлигидан далолат беради.
Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, қатор хорижий мамлакатларнинг қонунчилигида пушаймонликни фаол ҳаракат орқали намоён этган айбдор шахсларга тайинланадиган жазонинг юқори чегараси белгиланган.
Айбдор амалда пушаймон бўлганда ва оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигида енгилроқ жазо тайинланишининг ҳуқуқий кафолатларини яратиш мақсадида жиноят қонунчилигига бундай ҳолларда Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмайдиган муддат ва миқдордаги жазо тайинланишини назарда тутувчи қўшимча киритиш таклиф этилмоқда.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, киритилаётган норма ижтимоий хавфи юқори бўлган, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутувчи жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги мақсадга мувофиқдир.
Фракция мажлиси шунингдек “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Ориф Шарипов маъруза қилди.
Маълумки, қонун лойиҳасига мувофиқ “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари кўриб чиқилди.
Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 9492

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими