Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди
2009 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил 9 ойидаги ижроси якунлари тўғрисида”ги масалаларга доир материаллар муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Мўбин Мирзаев маъруза қилди.

Бюджет лойиҳаси республика ҳукуматининг шу йил 13 февралдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш, шунингдек Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан кўрилди.

Хусусан 2009 йил 9 ойи мобайнида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,0 фоизни ташкил этди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9.1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 3.3 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 15,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 33,5 фоизга кўпайди, инвестицияларни ўзлаштириш 28,3 фоизга ўсиши таъминланди.

Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган бир қанча Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Мўбин Мирзаев сўзга чиқди.

Ушбу қонун лойиҳаси 2007 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ тайёрланган.

Қонун лойиҳасида 2009 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган 2010 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқадиган нормалар, шунингдек вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларининг солиқ қонунчилигини янада такомиллаштиришга, қарама қарши ва икки ёқлама талкин этишни бартараф этиш мақсадида Солиқ кодексида айрим нормаларни аниқлаштиришга, кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлашга қаратилган таклифлари акс эттирилган.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 153 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, Солиқ кодексининг ўзбек тилидаги матнининг 37 та моддасида мавжуд турли хил талқин қилишлар ва ушбу кодексда қўлланиладиган тушунчаларни бошқа қонунлар билан мувофиқлаштириш мақсадида таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Мўбин Мирзаев сўзга чиқди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш, шу жумладан янги моддалар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Фракция мажлисида Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилаётган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин Раджабов сўзга чиқди.

Фракция мажлиси шунингдек “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Отабек Раззоқов маъруза қилди.

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 9628

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими