Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Партия нуқтаи назари белгилаб олинди

Партия нуқтаи назари белгилаб олинди


16 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлар гуруҳларининг вакиллари иштирок этдилар.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисида”ги масалага доир материаллар лойиҳасини муҳокама қилдилар.

2009 йилнинг 9 ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари шуни кўрсатадики, жорий йилнинг 13 февралида республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифаларнинг ҳамда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастурининг амалга оширилиши ушбу даврда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш имконини берди.

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши жорий йилнинг 9 ойида 8,0 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 9,1 фоизга, пуллик хизматлар ҳажми 17,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 17,5 фоизга ўсди. Қулай инвестиция муҳити ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш дастурларининг фаол амалга оширилиши таъминланди, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори 2 баробарга ошди, бажарилган қурилиш ишларининг ҳажми 33,5 фоизга ўсиб, 371 та ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши экспорт қилинаётган маҳсулот турларини ва ташқи бозор географиясини кенгайтиришга замин яратиб, ташқи савдо айланмасининг 2,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги ижобий сальдосини таъминлади.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди ва қатъий пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг юритилиши натижасида инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан ошмади ва иқтисодиётнинг реал секторида нарх-наволарнинг ўсишига йўл қўйилмади.

Давлат бюджетининг харажатларида асосий эътибор – аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш, иш ҳақи, стипендия ва аҳолига бошқа тўловлар бўйича харажатларни тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини янада кенгайтириш, улар саломатлигини яхшилашга кенгроқ имкониятлар яратиш, бюджетдан ажратилган маблағларнинг самарадорлигини ошириш, инвестиция дастури харажатларини бюджетдан молиялаштиришни оптималлаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб, кўпроқ янги иш ўринларини яратишга қаратилди.

Депутатлар шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2010 йилга доир солиқ концепциясидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Қонун лойиҳасида 2009 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган 2010 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқадиган нормалар, шунингдек вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларининг солиқ қонунчилигини янада такомиллаштиришга, қарама-қарши ва икки ёқлама талқин этишни бартараф қилиш мақсадида Солиқ кодексининг 153 та моддасига, шу жумладан кодекснинг умумий қисмида 38 та ва махсус қисмида 115 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашга қаратилган таклифлар акс эттирилган.

Депутатлар кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилдилар. O`zLiDeP фракцияси аъзолари муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиб, партия нуқтаи назарини белгилаб олдилар.


Кўришлар сони: 8405

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими