Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
2009 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Исмоил Саифназаров олиб борган ушбу йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари, қуйи палатанинг тегишли қўмиталари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб, фракция мажлиси кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Республика Ҳукуматининг шу йил 13 февралдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар 2009 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича республикада иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари сақланишининг таъминланиши борасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Мубин Мухитдинович Мирзаев сўзга чиқди.
Таъкидланганидек, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларига жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 4088,1 млрд. сўм йўналтирилиб, жами харажатлардаги улуши 54,6 фоизни ташкил этди. Бу эса ялпи ички маҳсулотнинг 12,6 фоизига тенг бўлди. Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровонлигини ошириш харажатларига давлат бюджетидан 735,8 млрд. сўм, жумладан, 18 ёшгача боласи бор кам таъминланган оилаларга салкам 276,0 млрд.сўм, боласи 2 ёшга тўлгунга қадар ишламайдиган оналарга 305,0 млрд.сўм нафақа, кам даромадли оилаларга 36,2 млрд.сўм моддий ёрдам, болаликдан ногиронларга 118,6 млрд.сўм нафақа ажратилди.
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмларининг 28,3 фоизга ўсишини таъминлади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмлари 2,1 бараварга кўпайди.
Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида 2009 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган 2010 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлардан келиб чиқадиган нормалар, шунингдек, вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларининг солиқ қонунчилигини янада таъкомиллаштиришга, қарама қарши ва икки ёқлама талқин этишни бартараф этиш мақсадида Солиқ кодексида айрим нормаларни аниқлаштиришга, кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлашга қаратилган таклифлари акс этган.
Шунингдек, “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш), юзасидан қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Шавкат Жумаевич Тешаев маъруза қилди.
Таъкидландики, ушбу қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, мазкур кодекс янги 215/3-модда билан тўлдирилмоқда.
“Тошкент шаҳрида маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга қўшимча равишда жалб қилиш имкониятлари тўғрисида” Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси қабул қилган Қарорларнинг ижроси ҳақида маълумотнома, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала (иккинчи ўқиш) ҳамда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисидаги (иккинчи ўқиш) масалалар ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Мажлис кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, турли таклиф ва фикрлар билдирилди.
Кўрилган барча масалалар юзасидан фракция нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 10597

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими