Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

29 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзЛиДеП партиявий депутатлик гуруҳларининг вакиллари иштирок этди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган “2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Таъкидландики, 2010 йилда аҳолини иш билан таъминлаш ва иш ўринларини яратиш дастури тармоқлар (иш билан таъминлашнинг йўналишлари) ва ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 сентябрдаги №519-Ф-сонли Фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Дастурнинг мақсади аҳолининг яшаш даражаси, даромадлари ва бандлигини ўсишини таъминлаш, тармоқлар ва ҳудудларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иш ўринларини яратишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимликларининг масъулиятини оширишдан иборат.

2010 йилга мўлжалланган аҳолини иш билан таъминлаш ва иш ўринларини яратиш ҳудудий дастурлари туман, шаҳар, вилоят миқёсида ташкил этилган махсус комиссиялар томонидан, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бевосита иштирокида, ишлаб чиқилган ва жойлардаги ваколатли ҳокимият органлари томонидан маъқулланган.
Дастурларнинг тармоқлар (иш билан таъминлаш йўналишлари) кесимидаги ва ҳудудлар бўйича прогноз кўрсаткичлари (параметрлари) вақтинчалик банд бўлмаган фуқаролар (ишсизлар), меҳнат бозорига биринчи маротаба чиқаётган ёшлар ва иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар натижасида бўшаб чиқаётган ходимларнинг иш жойларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатлар Ҳукумат томонидан киритилган “2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори лойиҳасини маъқулладилар.

Шунингдек, фракция аъзолари кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам кўриб чиқдилар.
O`zLiDeP фракцияси аъзолари муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиб, фракция нуқтаи назарини белгилаб олдилар.



Кўришлар сони: 8296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими