Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси

2009 йил 29 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.
Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилаётган бир қанча Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилаётган “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Насим Алимов сўзга чиқди.
Ушбу қонун лойиҳаси архив иши соҳасидаги бугунги воқелик ва келгуси жараёнлар талабларига жавоб беришга қаратилган.
Иккинчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Худоёр Маматов сўзга чиқди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаганлар меҳнатига оид ҳуқуқбузарлик қилгани учун иш берувчининг жавобгарлиги белгиланмоқда.
Шунингдек иккинчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ойша Охунова маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикасида “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.
Ушбу касалликнинг олдини олишнинг асосий жиноий-ҳуқуқий чораси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисмида кўрсатилган бўлиб, унда била туриб, бошқа шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИТС касаллигини юқтириш учун жавобгарлик белгиланган.
113-моддага касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида бошқа шахсга ОИВ инфекциясини юқтириш учун жиноий жавобгарликни белгиловчи махсус норма киритилмоқда.
Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Анвар Шукуров маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида турли ҳуқуқбузарликлар, масалан табиатни муҳофаза қилиш, ветеринария-санитария, ёнғин муҳофазаси ва экология соҳасидаги қоидаларни бузганлик учун жавобгарликларни назарда тутувчи боб ва моддалар мавжуд. Бироқ, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик ушбу Кодексда назарда тутилмаган.
Тақдим этилаётган қонунда лойиҳаси аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунлар талабларини бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жавобгарликни назарда тутувчи моддалар қўшимча сифатида киритилмоқда.
Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 9567

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими