Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ватан ҳимояси ишончли қўлларда 29.08.2019
Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси томонидан билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

“Адолат” СДП фракцияси ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган соҳани маълум қилди 26.08.2019
“Адолат” СДП фракцияси ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган соҳани маълум қилди

Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 54,5 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 16,4 трлн. сўм маблағ ажратилгани депутатлар томонидан ижобий баҳоланди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди? 26.08.2019
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди?

Ахборотда қайд этилганидек, 2019 йилнинг I ярмида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,9 фоизга ўсиб, белгиланган режа 108,9 фоизга бажарилди, унинг ялпи ички маҳсулодаги улуши эса, 22,8 фоизни ташкил қилди. 

Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари:  шахсий фаоллик ва самарали натижа 20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан юртимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани ва 30 июнь санаси – Ёшлар куни деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. 

ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўз муносабатини билдирди 13.08.2019
ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўз муносабатини билдирди

Қайд этилганидек, биринчи марта миллий қонунчилик мактабгача ёшдаги болаларнинг эрта ривожланиш жараёнини алоҳида босқичларда бўлишини, яъни болаларни тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда боланинг мактабгача таълим олишини белгилаб бермоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг таснифи, улар фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди? 13.08.2019
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди?

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини ошириш ҳамиша давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган. Айниқса, охирги уч йилда қабул қилинган норматив ҳужжатлар мазкур йўналишни янги босқичга олиб чиқди. Шунга қармай, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талайгина.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди 13.08.2019
Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Дастлаб, фракция аъзолари «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси  муҳим қонун қонун лойиҳаларини кўриб чиқди 13.08.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси муҳим қонун қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

2019 йил 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Режали патронаж ишлари: муаммо ва ечимлар 08.08.2019
Режали патронаж ишлари: муаммо ва ечимлар

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, соҳага доир қонун ҳужжатлари базаси такомиллаштирилмоқда.

Давлат дастурининг ижроси  бандма-банд муҳокама қилинди 31.07.2019
Давлат дастурининг ижроси бандма-банд муҳокама қилинди

“Адолат” СДПнинг асосий йўналишларидан бўлган соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ҳам фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди. Хусусан, Давлат дастурининг 152-153, 155-бандларида белгиланган аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш, Давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича вазифалар ижроси таъминланмагани танқидга сабаб бўлди. 

Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди 31.07.2019
Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди

Фракция аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда Давлат дастуридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишлар, дастур ижроси натижадорлигини оширишга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратди.

Давлат дастурининг ижроси депутатларни қониқтирдими? 31.07.2019
Давлат дастурининг ижроси депутатларни қониқтирдими?

Депутатлар Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилди. Ҳисоботда келтирилганидек, ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоиз, инвестициялар ҳажми 1,6 баравар, қурилиш ишлари ҳажми 20 фоизга ўсган, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатининг давом эттирилиши ҳамда солиқ маъмурчилигининг такомиллаштирилиши натижасида амалдаги солиқ турлари 19 тадан 15 тагача камайтирилгани эса, тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қўшимча 5,2 трлн. сўм маблағ қолишига замин яратди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими