Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

09.03.2016
Миллатга эҳтиром — аёлга эҳтиромдан бошланади

– Юртбошимизнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригида аёл­ларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилди. Опа-сингиллари­миз­нинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, фарзандларимиз, айниқса қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар, илм-фан чўққиларини эгаллаб, ҳаётдан муносиб ўрин олишлари учун бошлаган ишлари­миз­ни изчил давом эттиришимиз кераклиги алоҳида уқтирилди. Бу сўзлар кўнглимизни тоғдек кўтарди, янада фаол, масъулиятли бўлишга ундади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева.

08.03.2016
Юксак эҳтиромдан энтиккан юраклар

– Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини тинглар эканман, мана шу юртда таваллуд топганимдан, аёл бўлиб туғилганимдан яна бир бор фахрланим кетдим. Ва беихтиёр атрофимдаги ҳамкасб-дугоналаримнинг кўзларига қарадим. Уларнинг нигоҳида ҳам ғурур-ифтихор туйғулари балқиб турганини кўрдим, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Клара Жумамуратова.

21.02.2016
Қонун лойиҳаси тарғиботи давом этмоқда

Наманган вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси биносида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Иброҳим Ҳожиев ва Халилова Наргизлар ўз маърузаси билан иштирок этишди. 

18.02.2016
Фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш парламент назоратида

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мамлакатимизда йигирма бир йилдирки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида фаолият юритиб келмоқда, – дейди Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим ҚУРБОНОВ. 

16.02.2016
Султонлар шоири

– Бу муаззам заминда аждодларимиз бундан бир неча асрлар аввал ҳозирги замонавий илм-фаннинг илк пойдеворини қўйган ва ривожлантирган. Алломаларимиз қомусий олимлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида математика, астрономия, геодезия, география, тарих, арифметика, фармакология, тиббиёт, фалсафа ва тилшунослик илмлари билан ҳам шуғулланганлар. Айни жиҳат Ғарбда “Нур Шарқдан таралади” деган ибора пайдо бўлишига сабаб бўлган, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек МАМАРАҲИМОВ.

15.02.2016
Жисмоний ва маънавий етук баркамол авлод – келажак пойдевори

– Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим ва самарали омили бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган давр мобайнида бу соҳада мамлакатимизда катта амалий тажриба тўпланди. Натижада жаҳоннинг энг йирик ва нуфузли спорт мусобақаларида, хусусан бир пайтлар юртимиз спортчилари орзу қилган Олимпиада мусобақалари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида истиқлол фарзандлари кенг ва фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқдалар. Худди шу каби соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар Президентимиз раислигида ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам аниқ рақам ва мисоллар билан чуқур таҳлил қилиб берилди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Дилфуза ЖАЛИЛОВА.

14.02.2016
Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили

– Президентимиз куни кеча Оқсаройда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, уни давлат сиёсати даражасига кўтариш мақсадида рўёбга чиқарилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталиб ўтдилар, – дейди ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев.

13.02.2016
Соғлом авлод келажаги учун ҳар биримиз масъул

– Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам соҳадаги саъй-ҳаракатлар таҳлил қилинар экан, болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, соғлом оила, соғлом жамият асослари бўлган соғлом она ва болани тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний чиниққан, маънан соғлом руҳда вояга етказиш борасида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Ўрол ҲАИТОВ.

13.02.2016
Соғлом авлод келажагига дахлдорлик ҳисси

– Мамлакатимизда ёш авлод камолоти хусусан, уларнинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар қилиб тарбиялаш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Бу борада юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бугун халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда. Мазкур жараёнда айниқса, болалар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Президентимиз Ислом Каримов раислигида Оқсаройда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу соҳадаги ишлар чуқур таҳлил қилинди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ.

11.02.2016
Мухолифат “Адолат” СДП фракцияси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

2016 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мухолифат “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу йил январь ойида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди. 

10.02.2016
Мухолифат фракциялар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этди

2016 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси муҳолифат фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, у жорий йил январь ойида қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.  

08.02.2016
Демократик кучлар блоки меҳнат муҳофазасига доир қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик кучлар блокининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизни демократик ривожлантириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим масалаларини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар бўйича ягона позицияни шакллантириш мақсадида тузилган Тадбиркорлар ва ишбиламонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг вакилларидан иборат Демократик кучлар блоки Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими