Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама  қилдилар 07.09.2020
Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Фракция аъзолари иккинчи ўқишга киритилаётган «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишар экан, лойиҳада қўлланилган турли атамалар жумладан “қимматбаҳо металлар” ва “ноёб металлар” каби  тушунчаларига алоҳида эътибор қаратиш, атамларга барча учун тушунарли ҳолда изоҳ бериш, лойиҳа матнларида ўзбек тили қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, қатор таклифлар билдирилди.

ЎзХДП фракцияси устувор вазифаларни белгилаб олди 04.09.2020
ЎзХДП фракцияси устувор вазифаларни белгилаб олди

Йиллар давомида луғатимиздан ўчириб ташланган камбағаллик тушунчаси давлатимиз раҳбари томонидан илк бор тилга олинди. Реал ҳолат очиқ баён этилди. Мамлакатимизда ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни камайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифалар белгиланди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси: мактаб қурилишлари  нега пайсалга солинмоқда?  26.08.2020
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси: мактаб қурилишлари нега пайсалга солинмоқда?

Партия фракциясининг 2020 йил биринчи ярим йили бўйича  Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси юзасидан таклифлари

Бугун нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки иқтисодиётнинг барча тармоқлари кучли босим остида қолган бир пайтда Давлат бюджети ижросининг бекаму-кўст бажарилиши мамлакатимизни ушбу мураккаб даврдан беталофат чиқиши учун жуда муҳим

 Мактаб қурилишлари нега пайсалга солинмоқда, муаммо Молия вазирлигидами ёки Халқ таълимида? 25.08.2020
Мактаб қурилишлари нега пайсалга солинмоқда, муаммо Молия вазирлигидами ёки Халқ таълимида?

Депутатлар халқ таълими вазирлиги бўйича 1919 та умумтаълим мактабларида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун 1 132,8 млрд. сўм ажратилгани, шундан 459,9 млрд. сўм ўзлаштирилгани, бу йиллик кўрсаткичнинг 41 фоизини ташкил қилганига тўхталиб, молия вазирлидан бунга изоҳ сўрадилар

Депутатлар биринчи ярим йилликдаги бюджет ижросини муҳокама қилди 25.08.2020
Депутатлар биринчи ярим йилликдаги бюджет ижросини муҳокама қилди

Фракция депутатлари бугунги пандемия шароитига қарамасдан вазирлик ва мутасаддилар томонидан ислоҳотлар олиб борилганлиги, соҳаларни ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар бажарилганлигини айтиб ўтишди.
Хусусан, 2020 йил 1-ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этгани ижобий баҳоланди.

Ижтимоий соҳага сарфланаётган маблағлар шаффофлиги таъминланиши зарур 25.08.2020
Ижтимоий соҳага сарфланаётган маблағлар шаффофлиги таъминланиши зарур

Ҳисобот даврида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этган. Пандемия билан боғлиқ бутун дунёдаги чекловлар мамлакатимиз иқтисодиётига, аксарият кўрсаткичларга таъсир ўтказган, албатта.

2020 йил I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ЯИМ ҳажми 255,3 трлн. сўмни ташкил этди 24.08.2020
2020 йил I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ЯИМ ҳажми 255,3 трлн. сўмни ташкил этди

2020 йил I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 фоизга ўсди. Ўтган йил билан таққосланганда, ЯИМ тармоқлар таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаси мос равишда 0,7 ва 0,2 фоизга ошган бўлса, хизматлар ҳамда саноат мос равишда 0,6 ва 0,3 фоизга пасайган.

O’zLiDeP депутатлари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил I ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқишмоқда 24.08.2020
O’zLiDeP депутатлари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил I ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқишмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлат бюджетидан атроф муҳитни муҳофаза қилишга ажратилган маблағлар мақсадли сарфландими? 24.08.2020
Давлат бюджетидан атроф муҳитни муҳофаза қилишга ажратилган маблағлар мақсадли сарфландими?

2020 йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партия фракция депутатларининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил I ярим йиллик ижроси  муҳокама қилинди.

 Энди ҳокимлар мулкдор ерини тортиб олиш ваколатига эга эмас, аммо... 20.08.2020
Энди ҳокимлар мулкдор ерини тортиб олиш ваколатига эга эмас, аммо...

— Мен бу қонун лойиҳасининг ҳоким билан мулкдор ўртасида юзага келаётган зиддиятларга барҳам беришига ишонмайман, — дейди фракция аъзоси Илҳом Абдуллаев. — Ер билан боғлиқ ваколатнинг ҳокимдан маҳаллий кенгашларга олиб берилиши масаланинг ечими эмас. Чунки маҳаллий кенгашларга ҳамон ҳокимлар раислик қилмоқда. 

“Адолат”чи “Ёшлар парламенти” аъзоларининг режалари белгилаб олинди 20.08.2020
“Адолат”чи “Ёшлар парламенти” аъзоларининг режалари белгилаб олинди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га сайланган парламент аъзоларининг “Ёшлар парламенти” аъзолари ва партия ҳамкорлиги: мақсад, вазифа, режалар” мавзусидаги биринчи онлайн-семинари ўтказилди.

Фракция аъзолари ҳар бир қонун лойиҳасига ўз таклифларини берди 20.08.2020
Фракция аъзолари ҳар бир қонун лойиҳасига ўз таклифларини берди

Халқ демократик партияси фракциясининг бугунги мажлисида кўпчиликни йиллар мобайнида ўйлантириб, қийнаб келган масалалар ечимига хизмат қиладиган қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Инсон ҳуқуқи, хусусан, унинг мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ваколатларнинг битта орган ёки мансабдор қўлида тўпланиб қолиши ҳеч қачон яхши оқибатларга олиб келмаган. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими