Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ҳисоб палатасининг ҳисоботи парламент назоратида

Ҳисоб палатасининг ҳисоботи парламент назоратида

Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар, хусусий мулк ва кичик бизнес манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳар томонлама пухта Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор ва юқори суръатларига ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришилиб келинмоқда. Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, нуфузли халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва илмий марказлар томонидан юқори баҳоланаётган ютуқлар ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари бутун жаҳонда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилиб, бу танланган ривожланиш стратегиясининг юқори самарадорлиги ва муваффақиятини яна бир бор тасдиқлагани барчамизда фахр ва ифтихор туйғуларини янада оширди. Нуфузли Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига мувофиқ, Ўзбекистон 2014 — 2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016 — 2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олганлиги фикримиз исботидир.

Албатта, бу ютуқларни барчаси ислоҳотларимизни изчил босқичма-босқиқ амалга оширилиб келинаётганлигига, давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини таъминланганлигидадир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатлари Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

Ҳисоб палатасининг ҳисобот давридаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворликларига бағишланган мажлисида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилгалигини таъкидлаш лозим. Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, 2015 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳасининг экспертизаси ўтказилган. Бугунги кунда сиёсий партияларга бўлаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳисоб палатаси томонидан «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар даромадларини шакллантиришнинг тўлиқлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши текширилган.

Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар мисолида республика ва маҳаллий даражаларда Давлат бюджетининг ижроси, давлат маблағларининг қонуний, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши текширилган. Давлат бюджети даромад қисмининг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича шаклланиши тўғрилиги, бюджетнинг моддама-модда ва тўла-тўкис ижро этилиши таҳлили ўтказилиб, бюджет даромадларининг асосий моддалари бўйича прогноз кўрсаткичлари ҳақиқатга тўғри эканлигига баҳо берилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кўпайтириш, харажатларни мақбуллаштириш ва дотация даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳудудларга чиқиб ўрганилган.

Ҳисоб палатаси томонидан ҳисобот даврида 90 та ташкилотда 30 та йўналиш бўйича назорат тадбирлари амалга оширилган. Ушбу жараёнда Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг, давлат дастурларининг самарали ижро этилиши, инвестиция дастурларининг рўёбга чиқарилиши, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашнинг амалга оширилиши батафсил ўрганилган.

Ўтган йили Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқишда депутатлар томонидан Ҳисоб палатаси ўтказган текширув натижаларини жойлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида парламент аъзолари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиш бўйича таклиф киритилган эди. Ҳисобот ушбу таклифнинг самарали бўлганини кўрсатди. Жойларда бўлиб ўтган тадбирларда Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган камчиликлар, бюджет интизомини бузиш ҳолатлари танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, молиявий хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари, алоқадор вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чораларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.

Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида амалдаги қонунлар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича киритилган таклифлар диққатга сазовордир. Албатта, бу борада парламент назоратини кучайтириш, ушбу соҳадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш масалаларида парламент ва Ҳисоб палатаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур аҳамият касб этади. Шулар билан бир қаторда мавжуд муаммоларни, бюджет интизомига риоя қилиш ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш муҳимдир. Бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ички имкониятларидан оқилона фойдаланиш асосида маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ҳамда минтақалар иқтисодиётини мустаҳкамлаш лозим. Шу сабабли тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг соҳадаги муаммоларни ҳал этиш, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боришни йўлга қўйиш орқали парламент назоратини кучайтириш зарур.

Муҳокамалар давомида Парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботи юзасидан барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўз муносабатларини билдирдилар. Депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан Қонунчилик палатаси қўмиталари билан биргаликда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирларининг самарадорлигини алоҳида таъкидладилар. Мазкур қўшма тадбирлар ўз самарадорлигини кўрсатди ва таркиб топган амалиёт давом эттирилади. Ҳисоб палатаси фаолиятида ишга янгича ёндашув ва услублардан фойдаланилди, хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича иқтисодиётнинг айрим тармоқларини ва ташкилотларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар киритилди. Муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

Ойбек МАМАРАХИМОВ,

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатлари,

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари.


Кўришлар сони: 16999

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими