Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Сайловчилар олдидаги масъулият ва ишонч мустаҳкамланмоқда

Сайловчилар олдидаги масъулият ва ишонч мустаҳкамланмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашмоқда.

Жумладан, 48-Чуст сайлов округида O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Раҳим Ҳакимов тумандаги “Қорақўрғон” ва “Пилол” маҳаллаларида, ”Ғова” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

У халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишларга, хусусан, Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш Дастурининг аҳамиятига алоҳида эътиборни қаратди. Бу ҳақда сўз юритаркан, “Ангрен-Поп” темир йўли ҳамда Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилишининг улкан ижтимоий-иқтисодий моҳиятини изоҳлаб берди.

—Юртимизнинг ободлиги, ҳаётимиз фаровонлигида депутатларимизнинг ўрни бор, - дейди “Қорақўрғон” МФЙ фаоли М.Акрамова. — Биз ишониб сайлаган вакилимиз билан ўтказилаётган бу каби учрашувлар бизда катта таъсурот қолдирмоқда. Сабаби, депутатимиз ўз иш фаолияти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида янада кенгроқ ахборот бермоқда. Қолаверса, бизларни ўйлантираётган айрим масалалар билан қизиқиб, уларни ҳал этишда яқиндан кўмаклашмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 9-Андижон сайлов округидан сайланган депутат, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Тўлқин Каримов билан ўтказилган учрашув ҳам қизғин ва баҳс-мунозарага бой тарзида бўлиб ўтди.

— Депутатлар қонун ижодкорлиги фаолиятида долзарб таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиши зарур. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бу каби учрашувлар муҳим аҳамиятга эга, - дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Тўлқин Каримов.

Депутат учрашувларда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, тараққиётнинг “ўзбек модели” ва унинг самаралари ҳақида тўхталди. Бугун Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқлари билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринларда эканлигини айтиб ўтди. Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирозлар давом этаётган бир пайтда юртимизда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиб бораёттганлиги, бунда айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларининг ҳиссаси йилдан йилга ортиб бораётганлигини, ўтган 5 йил давомида 5 миллионга яқин иш ўринлари яратилганлигини аниқ мисоллар билан тушунтирди.

Шунингдек, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар, уларнинг бажарилишини таъминлашда партия тузилмалари, депутатларнинг қўшаётган амалий ҳиссалари хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Клара Джумамуратова эса 105-Урганч сайлов округи сайловчилари билан учрашди.

Учрашувларда халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, Урганч шаҳар ҳокимлиги вакиллари, электр энергия ва газ, сув бошқармаси туман шаҳар бўлимлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла маслаҳатчилари, посбонлари, тадбиркор ва фермерлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

К. Джумамуратова ўз сайловчилари билан учрашар экан, ўз нутқида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар, илгари сурилган ғоялар депутатлар фаолиятида дастуриамал бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Қонунчилик палатасида депутатларимиз томонидан “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари устида иш олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берди.

Учрашувларда электорат викиллари томонидан депутатга оғзаки мурожаатлар ҳам келиб тушди. Ушбу мурожаатларни тегишли мутасадди корхона раҳбарлари билан биргаликда ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 1-Нукус сайлов округидан сайланган депутат, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Қутлимурат Бабашев ҳам Нукус шаҳар сайловчилари билан учрашди.

Депутат учрашувларда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, депутатларнинг ўз сайлов округларидаги навбатдаги учрашувини ташкил этиш, унда депутатлар олдига қўйилган вазифаларга, хусусан, O‘zLiDeP фракцияси фаолиятига эътиборни қаратди.

Нукуслик ёшлар билан ўтказилган учрашувларда Президентимиз томонидан коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтилди.

Депутат электорат вакилларининг саволларга жавоб қайтараркан, фуқароларга, айниқса, тадбиркорлик субъектларига, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига яратилган имтиёзлар ҳақида атрофлича тушунча берди. Хусусан, қонун асосида берилаётган имтиёзлар, яъни касб-ҳунар коллежи битирувчиси якка тартибдаги тадбикор сифатида рўйхатдан ўтадиган бўлса, ўша санадан бошлаб олти ойгача барча солиқларни тўлашдан тўлиқ озод этилиши ва шу каби бошқа қўшимча маълумотларни ҳам келтириб ўтди.



Кўришлар сони: 12350

Депутатлар минбари

Новостная лента

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими