Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси

Жорий йилнинг 17 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Шарафутдинов Навоий вилояти, Навоий шахридаги “Максимум” мехмонхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этди. 

Семинарда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари, уни амалиётга тадбиқ этишдаги мавжуд муаммолар ва унинг ечимлари, ишлаб чиқилган қонуности хужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, соҳани ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва бошқа масалалар юзасидан муҳокама юритилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Сенаторлар, Маҳаллий ҳокимият ва бошқаруви органлари вакиллари, Д-р Хайнц Бюлер (Германия, адвокат), ФЖШМҚМИ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) ҳамда К.Адэнауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил қилинди. 


Кўришлар сони: 11542

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими