Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Аҳиллик ва бирдамлик айёми

Аҳиллик ва бирдамлик айёми

Янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи бўлган, покиза дилларни, эзгу ҳамда гўзал анъаналарни ўзида мужассамлаштирган Наврўз айёми куни кеча мамлакатимизда кўтаринки руҳда кенг нишонланди. Фусункор табиат бағрида, баҳор таомлари тортилган дастурхон атрофида тўпланган юртдошларимизнинг бугунги кунга шукроналик, бунёдкорлик ишларига камарбасталик, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганликларини мамнун қиёфаларидан яққол кўриш мумкин.

Бинобарин, Президентимизнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табригида қайд этилганидек, Наврўзи олам барчамиз учун неча минг йиллик тарихга эга, илдизлари “Авесто” даврида пайдо бўлган, қадимий, асл миллий, ҳар қандай сиёсатдан йироқ, кеча ва кундуз тенг келадиган шарқона янги йил бўлиб, эл-юртимиз табиатига, онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетган энг севимли, энг гўзал баҳор байрамидир.

Дарҳақиқат, мустақиллик шарофати билан халқимизнинг бебаҳо қад­риятлари, миллий анъаналари, урф-одатлари қайта тикланди. Айниқса, эзгулик, яхшилик, меҳр-мурувват, яратувчанлик туйғулари мужассам бўлган Наврўз байрамини кенг нишонлашга имкон яратилди. Мана неча йилдирки, унинг ўлмас ғоялари, руҳи ва фалсафаси, жамиятда аҳиллик ва бирдамлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти кенг тараннум этиб келинмоқда.

Фахр билан айтиш мумкинки, бугун олий қадрият ҳисобланган Наврўз яхши қўшничилик, хамкорлик, маданиятлароро мулоқотларни рағбатлантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари табригида таъкидланганидек, табиийки, бундай олижаноб, ноёб хусусият ва фазилатларга эга бўлган, пок орзу-интилишлар билан яшаётган, ўзи учун тинчлик ва омонликни, мусаффо осмонни истайдиган халқимиз, ҳеч шубҳасиз, яқин ва узоқ қўшнилари билан ўз муносабатларини ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш асосида қуради. Ва юртимизни, аҳолимизни ҳар қандай бало-қазолардан омон сақлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни эъзозлашга барча зарур шарт-шароит яратилгани, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланаётганлигининг ёрқин ифодасидир. Зеро, фақат ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятидагина демократик ва миллий қадриятлар ҳаётга изчил ҳамда тўла-тўкис татбиқ этилади.

Шу нуқтаи назардан айтганда, бугун Ўзбекистон эришган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марраларда, аҳоли фаровонлигининг йилдан-йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётганида халқимиз учун муқаддас бўлган қадриятларимиз ва юксак маънавиятимизни асраб авайлаш, янада ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ишлар муҳим ўрин тутади. Айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш каби саъй-ҳаракатларнинг тизимли равишда амалга оширилаётгани эътиборга моликдир. Зеро, олижаноблик, бағрикенглик, одамийлик ва меҳрибонлик, муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлаш, кексаларнинг дуосини олиш, етим-есирларнинг бошини силаш каби савоб ишларни бажариш халқимизга хос жиҳатлар ҳисобланади.

Умуман айтганда, буларнинг барчаси Наврўз қадриятларидандир. Шу боис, халқимизнинг эзгу амалларини рўёбга чиқариш ҳар биримиз учун энг муҳим мақсадлардан бўлиши айни муддао. Зеро, миллий ва маънавий қадриятларни, мамлакатимизнинг тарихий ва маданий бойлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ғояларини янада қўллаб-қувватлаш, шак-шубҳасиз, ҳар бир инсон қалбида эртанги кунга ишонч туйғуларини мустаҳкамлаши билан бир қаторда бунёдкорлик, яратувчанлик саъй-ҳаракатларида фаол иштирок этишга чорлайди.

Элдор ТУЛЯКОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

Кўришлар сони: 6954

Депутатлар минбари

Новостная лента

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими