Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Мухолифат фракциялар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этди

 Мухолифат фракциялар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этди

2016 йил 10 февралькуниЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси муҳолифат фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, у жорий йил январь ойида қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, республикада меҳнат муҳофазаси ҳуқуқий ва институционал асослари яратилган, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, соғлигини сақлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир.

Мазкур қонун қабул қилингандан буён 22 йилдан зиёд вақт ўтди, ўтган давр мобайнида кенг қамровли ислоҳотлар натижасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар соғлигини сақлашга қаратилган, шу жумладан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи қатор қонунлар қабул қилинди, меҳнат муҳофазасига ёндашувлар ҳам ўзгарди.

Депутатлар баҳс-мунозара ва қизғин фикрлар алмашуви давомида Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун бозор иқтисодиётининг ҳамда сўнгги йилларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар замонавий талабларига мувофиқ эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Мажлисда Демократик кучлар блоки томонидан ўз мажлисида эълон қилинган позицияси, яъни қонун лойиҳасидан меҳнат муҳофазасига маблағлар ажратиш тартибини белгилашда Ўзбекистон Касаба уюшмалари ташкилотлари иштироки тўғрисидаги ҳамда ходимларни иш берувчи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги меъёрларни олиб ташлаш таклифи муҳокама этилди.

Муҳолифат фракция депутатлари қайд этганидек, республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши, ишлаб чиқаришлар замонавий техника ва илғор технологиялар билан таъминланиши, кичик бизнесга янада кўп сонли меҳнат ресурслари жалб этилиши натижасида талаб даражасида меҳнат хавфсизлиги шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси талаблари ижроси бўйича ташкилотлар иш берувчиси ва ходимларининг масъулиятини ошириш талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мажлисда парламент кўпчилигининг меҳнат унумдорлигини оширишда ижобий омил сифатида ўз ходимлари соғлигини сақлашда иш берувчилари манфаатдорлигини ҳисобга олмайдиган позициясига қарши эканлиги билдирилди.

Фракция аъзолари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ихтисослаштирилган ваколатли давлат органи белгиланиши, қонун лойиҳасида иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросига доир мажбуриятлари ва ҳуқуқларини, ташкилотлар уларнинг фаолияти тугатилган ҳолда ходимга зарарни қоплаши учун жавобгарлигини белгилаш бўйича меъёрлар акс этишига доир масалалар ҳақида гапирди.

Депутатлар фикрича, иш берувчи томонидан ходимга унинг саломатлигига зиён етган тақдирда зарарни қоплаши бўйича меъёрлар акс эттирилиши ходимлар, айниқса, аёллар ва вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтиради.

Фракция аъзолари мазкур қонуннинг долзарблиги ва ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олиб, қонун лойиҳасини кенг жамоатчилик, касаба уюшмалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини жалб этган ҳолда ҳар томонлама ҳуқуқий ва жамоат экспертизасини ўтказишни таклиф этмоқда, бу эса Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсадлари ва вазифаларига жавоб беради. 

Кўришлар сони: 9106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими