Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Буюк зотларга эҳтиром

Буюк зотларга эҳтиром
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Бу гулшанда барҳаётдир назм ва наво” номли маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Б.Сайфуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар миллий адабиётимизни ривожлантириш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари маънавий теранлиги ҳамда бадиий юксаклиги билан башарият мулкига айланган. Улардаги эзгу ғоялардан ёшларимизни баҳраманд этиш, йигит-қизларни буюк аждодларимиз меросига юксак эҳтиром руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Тадбирда Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқиди. Навоий ва Бобур ҳақидаги фильмлардан лавҳалар намойиш этилди. 

Институт ўқитувчи ва талабалари томонидан Алишер Навоий асарлари асосида саҳналаштирилган спектакль барчада катта таассурот қолдирди. 

Кўришлар сони: 8386

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими