Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари” номли семинарда “Қонунларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш борасидаги асосий вазифалар ва уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги маъруза билан иштирок этди. Маърузада депутатимиз Ўзбекистон Республикаси Қонунлари нормаларини жойларда ижро этиш механизмларини қўллаш, ўтказилган назорат-таҳлил фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, шунингдек, семинарлар, конференциялар ҳамда давр суҳбатларининг таъсирчан натижаларининг муҳим аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти туман, шаҳарлар Кенгашларининг жамоатчилик асосида ишловчи раислари, уларнинг ўринбосарлари, Ҳалқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Семинар ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан ташкил этилди. 


Кўришлар сони: 6501

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими