Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Орол муаммоларига бағишланди

Орол муаммоларига бағишланди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси С.Джакбаров ва Қ.Жуманиёзов Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хонқа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва асосий йўналишларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Оролбўйи аҳолисини хабардорлигини ошириш” номли тадбирда иштирок этишди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати С. Джакбаров “Мустақиллик йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатлари олдини олиш ва ушбухалқаро ҳамжамияти эътиборини қаратиш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Републикаси Президенти, республика ҳукумати томонидан олиб борилаётган ишлар, Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича давлат дастурларнинг бажарилиши тўғрисида”ги мавзуда маъруза қилди. 

Шунингдек, тадбир давомида Дастур асосида ҳудудда сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини ривожлантириш, оқава сувларни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва сақлаш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш, Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарурий иқтисодий омиллар ва механизмларни яратиш, удудда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун инфраструктурани яхшилаш бўйича 1-босқичда белгиланган лойиҳаларнинг бажарилиши натижалари ҳамда 2-босқич бўйича режалаштирилган лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Р. Рўзметов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Узкоммунхизмат” агентлиги мутахассислари, масалага алоқадор вилоят, Урганч шаҳар, Урганч ва Хонқа туманлари ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, Экоҳаракатнинг Хоразм вилояти бўлинмаси ходимлари ва фаоллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ўтди.

Тадбир Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Узкоммунхизмат” агентлиги томонидан ташкил қилинди. 


Кўришлар сони: 8312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими