Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экология соҳасидаги фаол журналистлар тақдирланди

Экология соҳасидаги фаол журналистлар тақдирланди

Жорий йилнинг 2 февраль куни 14 – Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, танлов ғолиблари, Экоҳаракат фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, 14 – Республика экожурналистика танлови ташкилий қўмитаси аъзолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар ва чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари, танловни ўтказишга ҳомийлик кўрсатган ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, муаммоларининг кенг қамровлилиги ва ўта долзарблиги билан ажралиб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш, соҳада нафақат назарий, балки амалий фаолиятларни рўёбга чиқишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу билан бирга соҳадаги туб ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва фаоллигини ошириш муҳимдир. Бу ўринда экологик масалаларни кенг ёритиш ва тарғиб қилишда журналистларнинг ихтисослашуви алоҳида ўрин тутади.

Айни вақтда оммавий ахборот воситалари қонунлар ижроси, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва модернизациялаш жараёнига доир материаллар билан бир қаторда экология билан боғлиқ масалаларни ёритишда масъулият ва таъсирчанликни янада оширишлари мақсадга мувофиқ.

Экология соҳасида фаолият олиб бораётган журналистнинг мақсади аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, аҳолини ва кенг жамоатчиликни экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклашга жалб этиш учун долзарб муаммоларни, илғор тажрибаларни ОАВ орқали ёритишдир.

Юртимиз фуқароларининг ҳозирги ва келажак авлоди тоза, қулай ва соғлом атроф-муҳит шароитида яшаши, аҳоли саломатлигини ва фаровонлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш, журналистларнинг экология мавзусини ёритишдаги профессионал салоҳиятини ошириш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Экофоруми ҳамкорлигида 14 – экожурналистика Республика танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини тарғиб қилиш борасида фаол ижод қилаётган журналистлар учун, шунингдек, “Тошкент рангли метал парчалари ва резги чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акционерлик жамияти ва “FANCOM SYSTEMS” корхонаси томонидан эса, чиқиндилар билан боғлиқ масалаларни кенг ёритаёган журналистлар учун махсус совғалар ташкил этилди. Шунингдек, мамлакатимиздаги АҚШ ва Исроил элчихоналари, Экоҳаракат, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экофорум томонидан эколог журналистлар учун махсус совғалар ташкил этилди.

Танлов доирасида Марказий Осиё ва Кавказ Глобал сув ҳамкорлиги ташкилоти томонидан эълон қилинган “Сув - бу ҳаёт” мавзуида махсус номинация ғолиблари ҳам мазкур ташкилот томонидан ташкил этилган махсус совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, танловга келиб тушган ишларнинг сони ва сифат даражаси танлов мавқейининг йилдан йилга ортиб бораётганидан дарак беради. 14-Республика экожурналистика танловига республикамизнинг барча ҳудудларидан 100 га яқин муаллифдан 400 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Келиб тушган ишлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, республикамиздаги етакчи оммавий ахборот воситалари мутахассислари, экологлар, экспертлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди ва саралар ичидан энг саралари ғолибликка муносиб топилди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.


Кўришлар сони: 10802

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими