Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Истиқболли вазифалар белгилаб олинди 26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ҳамда спорт соҳасидаги қобилиятини қўллаб-қувватлаш — асосий мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа 26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар учун муносиб ва барқарор иш ўринлари яратиш – устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Санъат ва китобхонликка ошно ёшлар кўпаяди 25.03.2019
Санъат ва китобхонликка ошно ёшлар кўпаяди

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети шунча кучли бўлади.

Сайловчилар билан учрашувларда аниқланган муаммолар қандай ечиляпти? 12.03.2019
Сайловчилар билан учрашувларда аниқланган муаммолар қандай ечиляпти?

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоларининг жорий йил 26 февраль – 2 март кунлари сайлов округларида ўтказган учрашувлари ҳам очиқ ва эркин мулоқот, амалий натижаларга бой бўлди. Учрашувларда 550 га яқин масала кўтарилган бўлса, шуларнинг 180 тасини жойида ҳал этишга эришилди. Фуқароларни иш билан таъминлаш, банк кредитларини олиш, пенсия ва нафақалар тўлови, паспорт олиш каби масалалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда замонавий логистика йўналишларини кенгайтириш  масаласи — парламент назоратида  12.03.2019
Ўзбекистонда замонавий логистика йўналишларини кенгайтириш масаласи — парламент назоратида

Мисол учун 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистан ҳаво йўллари» МАК орқали 800 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташилган, шундан 600 тоннаси (75 фоизи) Москва шаҳри йўналишига тўғри келган бўлса, 2018 йилда эса МАК рейслари орқали экспорт ҳажми 1850 тоннага етди, шундан 600 тоннаси БАА йўналишига, 500 тоннаси эса Москва шаҳри ва Инчхон шаҳри (Жанубий Корея) йўналиши бўйича етказиб берилди.

Унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар сайловда овоз беришлари мумкин 21.02.2019
Унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар сайловда овоз беришлари мумкин

Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан Сайлов кодекси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Сайлов кодексида фракциянинг таклифлари ўз аксини топди 20.02.2019
Сайлов кодексида фракциянинг таклифлари ўз аксини топди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг қўйи тизимида кенг муҳокамадан ўтказилмоқда.

Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам 20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг мустаҳкамлиги билан баҳоланади. Чунки соғлом халқ, соғлом авлодсиз келажакни ҳам, тараққиётни ҳам яратиб бўлмайди, – дейди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Ходжаева.

Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови 18.02.2019
Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови

Қайд этилганидек, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш бирламчи вазифалардан этиб белгиланган.

ХДП фракцияси аъзолари: Мамлакатимизда ягона сайлов қонун ҳужжати бўлади 14.02.2019
ХДП фракцияси аъзолари: Мамлакатимизда ягона сайлов қонун ҳужжати бўлади

Таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги бўйича 5 та қонун мавжуд бўлиб, бу ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдиради. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинади.

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари Омбудсман ҳисоботини эшитди 14.02.2019
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари Омбудсман ҳисоботини эшитди

Парламент палаталари ва халқаро жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда назорат-таҳлил тадбирлари доирасида миллий превентив механизм мандати асосида 70 дан ортиқ муассасада мониторинг ишлари амалга оширилди. Натижалари бўйича қонунларда белгиланган чоралар қўлланилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди 14.02.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди

Кодекс лойиҳаси 18 боб, 101 та моддадан иборат бўлиб, унга кўра, Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланмоқда. Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутутлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан тартибга солинади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими