Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.

Семинарда С.Джакбаров “Ветеринария хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” номли маърузасида қабул қилинган қонунда ветеринария профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари, лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига талаблар, Республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳайвонлар юқумли касалликларининг кириб келишидан муҳофаза қилишда ҳамда савдо объектларида ветеринария-санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича яна бир қатор ҳуқуқий асослар киритилганлиги, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари ҳамда эпизоотик тадбирларни амалга оширишда давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, қонун билан юридик ва жисмоний шахсларга ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензияланадиган ветеринария фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганлиги ва бошқа киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзолари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси аъзолари, Ветеринария Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари, мазкур соҳа олимлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Семинар ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди. 


Кўришлар сони: 10931

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими